https://sputniknews.uz/20220412/rossiyada-youtubeni-on-yilga-taqiqlash-taklif-qilindi-23923067.html
Россияда YouTube᾽ни ўн йилга тақиқлаш таклиф қилинди
Россияда YouTube᾽ни ўн йилга тақиқлаш таклиф қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси депутати YouTube видеохостингини камида 10 йилга қонунан тақиқлаш таклифини билдирмоқда. 12.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-12T12:37+0500
2022-04-12T12:37+0500
2022-04-12T12:37+0500
россия
youtube
блокировка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0b/21310593_0:180:3072:1908_1920x0_80_0_0_04ad585487a5e87f5253771731c9c7e7.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россияда YouTube видеохостингини камида 10 йилга қонунан тақиқлаш лозим. Россия Давлат думасининг Қрим ҳудудидан бўлган депутати Алексей Черняк шундай таклиф билан чиқди.Депутат YouTube᾽да Давлат думаси иши ҳақида маълумот бериб борувчи "Дума ТВ" канали блокланганини қоралади. Черняк буни цензура ва ҳуқуқ ва эркинлик бузилиши ҳамда ахборотни ёритишда монополия ўрнатишга бўлган уриниш деб атади.“YouTube᾽нинг океан ортидаги эгаларига ҳақиқат керак эмас. Хизматнинг ўзи Россия ҳудудида қонундан ташқарида бўлиши учун барча шароитларни яратди”, - деб ҳисоблайди депутат.У "Думы ТВ" ходимлари Россия майдонларида ишлашни давом эттиришлари, YouTube эса қатъий жавоб чораларига гирифтор бўлиш хавфи остида эканини таъкидлади.Google᾽га тегишли YouTube видеохостинги "Дума ТВ" каналини 9 апрель куни блоклади. Каналда 145 мингдан зиёд обуначилар бор эди. Компания бу қарорни санкциялар ва савдо қоидалари тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиш билан изоҳлаган.Россия Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Мария Захарова бунга муносабат билдириб, YouTube ўзига ўзи ҳукм имзолаганини маълум қилди.Эслатиб ўтамиз, YouTube февраль ойи охиридан буён Европа ва бошқа давлатларда Russia Today, Sputnikнинг ва бошқа қатор Россия оммавий ахборот воситалари каналларини блоклаб келмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0b/21310593_324:0:3055:2048_1920x0_80_0_0_d6100843bd5c6b4ee20c4c1c2c610a72.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, youtube, блокировка
россия, youtube, блокировка
Россияда YouTube᾽ни ўн йилга тақиқлаш таклиф қилинди
Россия Давлат думаси депутати YouTube видеохостингини камида 10 йилга қонунан тақиқлаш таклифини билдирмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россияда YouTube видеохостингини камида 10 йилга қонунан тақиқлаш лозим. Россия Давлат думасининг Қрим ҳудудидан бўлган депутати Алексей Черняк шундай таклиф билан чиқди.
“Мен Давлат думаси раҳбариятига YouTube ишини мамлакатимиз ҳудудида қонунан камида 10 йилга тақиқлаш масалани кўриб чиқишни таклиф қилмоқчиман. Агар улар бир-иккки йилдан кейин қайтишни хоҳлаб қолишса, бунинг иложи бўлмайди, уларнинг ўрнини эса тезда ўзимизнинг маҳаллий хизматларимиз эгаллашади”, - деди у
РИА Новости билан суҳбатда.
Депутат YouTube᾽да Давлат думаси иши ҳақида маълумот бериб борувчи "Дума ТВ" канали блокланганини қоралади. Черняк буни цензура ва ҳуқуқ ва эркинлик бузилиши ҳамда ахборотни ёритишда монополия ўрнатишга бўлган уриниш деб атади.
“YouTube᾽нинг океан ортидаги эгаларига ҳақиқат керак эмас. Хизматнинг ўзи Россия ҳудудида қонундан ташқарида бўлиши учун барча шароитларни яратди”, - деб ҳисоблайди депутат.
У "Думы ТВ" ходимлари Россия майдонларида ишлашни давом эттиришлари, YouTube эса қатъий жавоб чораларига гирифтор бўлиш хавфи остида эканини таъкидлади.
Google᾽га тегишли YouTube видеохостинги "Дума ТВ" каналини 9 апрель куни блоклади. Каналда 145 мингдан зиёд обуначилар бор эди. Компания бу қарорни санкциялар ва савдо қоидалари тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиш билан изоҳлаган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги махсус вакили Мария Захарова бунга муносабат билдириб, YouTube ўзига ўзи ҳукм имзолаганини
маълум қилди.Эслатиб ўтамиз, YouTube февраль ойи охиридан буён Европа ва бошқа давлатларда Russia Today, Sputnikнинг ва бошқа қатор Россия оммавий ахборот воситалари каналларини блоклаб келмоқда.