https://sputniknews.uz/20220412/rossiya-va-ozbekiston-ortasidagi-parvozlarga-bolgan-talab-yana-ortishi-kutilmoqda-23925047.html
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозларга бўлган талаб яна ортиши кутилмоқда
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозларга бўлган талаб яна ортиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Бутун дунёда туристлар оқими сезиларли даражада ошиши, яъни йилига камида 30% га ўсиши мумкин. 12.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-12T14:51+0500
2022-04-12T14:51+0500
2023-04-05T18:37+0500
туризм
ўзбекистон
авиапарвозлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1349/96/13499683_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_f8726411119a8ca3210046e6fed7838e.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг кўплаб маҳаллий аеропортларидан халқаро авиақатновлар амалга оширилмоқда, аммо бугунги вазиятдан келиб чиқиб, Тошкентдан бошқа шаҳарларда ҳам бир қатор йўналишларда халқаро парвозлар сонини кўпайтириш лозим. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар бермоқда. Таъкидланишича, бутун дунёда COVID-19 глобал пандемиясидан чиқиш тенденциялари ҳолатига кўра, яқин келажакда туристлар оқими сезиларли даражада ошиши, яъни йилига камида 30% га ўсиши кутилмоқда.Бу эса қўшимча халқаро ҳаво йўловчи ташишларини амалга ошириш, миллий авиакомпания тизимида парвозлар географиясини кенгайтириш, хорижий авиакомпанияларни, айниқса, арзон юк ташиш йўналишларини жалб этишни тақозо этади.Бутунжаҳон туризм ташкилотининг "Ипак йўли офиси" маслаҳатчисининг сўзларига кўра, айниқса, Ўзбекистонда бу ҳолат бир қатор йўналишларда кўпроқ кўзга ташланиши мумкин.Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Иркутск, Новосибирск, Уфа, Красноярск, Тюмен, Екатеринбург, Самара, Қозон, Минералне Води, Ростов-на-Дону, Краснодар, Сочи, Воронеж, Владивосток ва бошқа бир қатор Россия шаҳарлари билан мунтазам авиқатновлар йўлга қўйилган бўлсада, парвозларга бўлган талаблар яна ортиши кутилмоқда.Бундан ташқари, Оренбург, Волгоград, Хабаровск, Кемерово, Нижневартовск, Мурманск, Нижний Новгород, Сургут, Петропавловск-Камчатский, Омск, Барнаул шаҳарларидан келувчи сайёҳлар учун қулай имкониятлар яратиш устида ишлаш лозим.Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ваколатхонаси маслаҳатчиси Шуҳрат Исоқулов Sputnik мухбирига мамлакат Россиядан келаётган сайёҳлар сонини ҳам ошириш режалаштираётганини маълум қилган эди.Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонга Россиядан 480 минг россиялик сайёҳ келган. Бу кўрсаткич янада ошириш ва 1,5 миллион нафарга етказиш режалаштирилган.Айни дамда Ўзбекистонда туризм сектори россиялик сайёҳларнинг эҳтиёжларига мослашишга ҳаракат қилмоқда, уларнинг асосий афзаллиги all-inclusive шаклидир.Мавзуга оид:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1349/96/13499683_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_0f5592f5987266f7c9a0450fbb42f31b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, ўзбекистон, авиапарвозлар, россия
туризм, ўзбекистон, авиапарвозлар, россия
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозларга бўлган талаб яна ортиши кутилмоқда
14:51 12.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Бутун дунёда туристлар оқими сезиларли даражада ошиши, яъни йилига камида 30% га ўсиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг кўплаб маҳаллий аеропортларидан халқаро авиақатновлар амалга оширилмоқда, аммо бугунги вазиятдан келиб чиқиб, Тошкентдан бошқа шаҳарларда ҳам бир қатор йўналишларда халқаро парвозлар сонини кўпайтириш лозим. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги
хабар бермоқда. Таъкидланишича, бутун дунёда COVID-19 глобал пандемиясидан чиқиш тенденциялари ҳолатига кўра, яқин келажакда туристлар оқими сезиларли даражада ошиши, яъни йилига камида 30% га ўсиши кутилмоқда.
Бу эса қўшимча халқаро ҳаво йўловчи ташишларини амалга ошириш, миллий авиакомпания тизимида парвозлар географиясини кенгайтириш, хорижий авиакомпанияларни, айниқса, арзон юк ташиш йўналишларини жалб этишни тақозо этади.
Бутунжаҳон туризм ташкилотининг "Ипак йўли офиси" маслаҳатчисининг сўзларига кўра, айниқса, Ўзбекистонда бу ҳолат бир қатор йўналишларда кўпроқ кўзга ташланиши мумкин.
Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Иркутск, Новосибирск, Уфа, Красноярск, Тюмен, Екатеринбург, Самара, Қозон, Минералне Води, Ростов-на-Дону, Краснодар, Сочи, Воронеж, Владивосток ва бошқа бир қатор Россия шаҳарлари билан мунтазам авиқатновлар йўлга қўйилган бўлсада, парвозларга бўлган талаблар яна ортиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Оренбург, Волгоград, Хабаровск, Кемерово, Нижневартовск, Мурманск, Нижний Новгород, Сургут, Петропавловск-Камчатский, Омск, Барнаул шаҳарларидан келувчи сайёҳлар учун қулай имкониятлар яратиш устида ишлаш лозим.
Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ваколатхонаси маслаҳатчиси Шуҳрат Исоқулов Sputnik мухбирига мамлакат Россиядан келаётган сайёҳлар сонини ҳам ошириш режалаштираётганини
маълум қилган эди.Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонга Россиядан 480 минг россиялик сайёҳ келган. Бу кўрсаткич янада ошириш ва 1,5 миллион нафарга етказиш режалаштирилган.
Айни дамда Ўзбекистонда туризм сектори россиялик сайёҳларнинг эҳтиёжларига мослашишга ҳаракат қилмоқда, уларнинг асосий афзаллиги all-inclusive шаклидир.