https://sputniknews.uz/20220412/rossiya-va-belarus-bolajak-evroosiyo-makromintaqasining-ozagiga-aylanishi-kerak---ekspert-23929141.html
Россия ва Беларусь бўлажак Евроосиё макроминтақасининг ўзагига айланиши керак - эксперт
Россия ва Беларусь бўлажак Евроосиё макроминтақасининг ўзагига айланиши керак - эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассис айтишига кўра, кўп қутбли дунё яратиш, бир неча давлатларни бирлаштирган макроҳудудлар ташкил қилиш сценарийси орқали амалга оширилади. 12.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-12T16:12+0500
2022-04-12T16:12+0500
2023-04-05T18:37+0500
аналитика
экспертиза
беларусь
еоии
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0c/23929244_0:0:2981:1677_1920x0_80_0_0_541b5b24d4791d9a1fe9b43dfb0f174d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Белоруссия ва Россия тезда бўлажак Евроосиё макроминтақасининг ўзагига айланиши керак, деди Беларусь Парламентининг халқаро масалалар бўйича комиссияси раиси Андрей Савиных. РИА Новости хабарига асосан. "Мен ушбу анжуманнинг барча иштирокчиларини Россия ва Беларусь иттифоқини тез орада бўлажак Евроосиё макроминтақасининг ўзагига айлантириш кераклиги ҳақида ўйлашга даъват этаман. Ушбу ўзакни тез ва сифатли ташкил қилиш - биз учун жуда муҳим. Энг муҳими - Россия ва Беларусь орасидаги муносабатлар давлатлараро муносабатларнинг янги эталонига ва жозибадор шаклига айланиши керак. Тенг ҳуқуқли ва адолатли дунёнинг қадрини билган бошқа давлатлар ҳам, барча миллатлар равнақи учун ишлайдиган ушбу иттифоққа аъзо бўлишга ва у билан ҳамкорлик қилишга интилади", - деди Андрей Савиных. "Ҳамма давлатлар ҳам тўлақонли ва фаол макроминтақаларни шакллантира олмайди ёки уларнинг бир қисми бўла олмайди", деб ҳисоблайди Савиних. "Вақт (тезлик) янги фаровонлик ва етакчилик марказларининг пайдо бўлиши учун ҳал қилувчи омил бўлади, десак ҳам муболаға бўлмайди. Тез содир бўлаётган ўзгаришлардан орқада қолган макроминтақалар - цивилизация четида қолиб кетиши мумкин. Ривожланган макроминтақалар у ердан инсоний ва табиий ресурсларни сўриб олади ва у ерга ўз муаммоларини уарга ташлайди”, - дея қўшимча қилди эксперт. Савиних айтишига кўра, ушбу ўзгаришларни амалга ошириш суръати ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ, чунки "Россия ва Беларусь иштирокида ташкил қилинаётган янги макроминтақа Европа Иттифоқи деярли 70 йил ичида босиб ўта олмаган йўлни 5 йил ичида босиб ўтиши зарур. Шубҳасиз, янги замон иттифоқ давлат ривожланиш стратегиясига янги талаблар қўймоқда. Бу эса мутлақо янги сифат ўзгаришларини талаб қилади”, - дея хулоса қилди маърузачи.Эслатиб ўтамиз, бугун Амур вилоятидаги Благовещенск шаҳрида Россия президенти Владимир Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда президентлар Ғарб санкцияларига қарши чораларни, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Музокаралардан сўнг Беларусь раҳбари Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко билан учрашиши режалаштирилган. Учрашувда минтақа билан ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда Беларусь ички бозорига балиқ етказиб бериш масалалари муҳокама қилинади.
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0c/23929244_49:0:2778:2047_1920x0_80_0_0_0a867b983d229e0794a6ae6e47abb419.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аналитика, экспертиза, беларусь, еоии, россия
аналитика, экспертиза, беларусь, еоии, россия
Россия ва Беларусь бўлажак Евроосиё макроминтақасининг ўзагига айланиши керак - эксперт
16:12 12.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Мутахассис айтишига кўра, кўп қутбли дунё яратиш, бир неча давлатларни бирлаштирган макроҳудудлар ташкил қилиш сценарийси орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Белоруссия ва Россия тезда бўлажак Евроосиё макроминтақасининг ўзагига айланиши керак, деди Беларусь Парламентининг халқаро масалалар бўйича комиссияси раиси Андрей Савиных. РИА Новости хабарига асосан.
"Мен ушбу анжуманнинг барча иштирокчиларини Россия ва Беларусь иттифоқини тез орада бўлажак Евроосиё макроминтақасининг ўзагига айлантириш кераклиги ҳақида ўйлашга даъват этаман. Ушбу ўзакни тез ва сифатли ташкил қилиш - биз учун жуда муҳим.
Энг муҳими - Россия ва Беларусь орасидаги муносабатлар давлатлараро муносабатларнинг янги эталонига ва жозибадор шаклига айланиши керак. Тенг ҳуқуқли ва адолатли дунёнинг қадрини билган бошқа давлатлар ҳам, барча миллатлар равнақи учун ишлайдиган ушбу иттифоққа аъзо бўлишга ва у билан ҳамкорлик қилишга интилади", - деди Андрей Савиных.
Мутахассис айтишига кўра, кўп қутбли дунё яратиш, бир неча давлатларни бирлаштирган макроҳудудлар ташкил қилиш сценарийси орқали амалга оширилади. Бундай макроҳудудлар ушбу давлатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий имкониятларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади.
"Ҳамма давлатлар ҳам тўлақонли ва фаол макроминтақаларни шакллантира олмайди ёки уларнинг бир қисми бўла олмайди", деб ҳисоблайди Савиних.
"Вақт (тезлик) янги фаровонлик ва етакчилик марказларининг пайдо бўлиши учун ҳал қилувчи омил бўлади, десак ҳам муболаға бўлмайди. Тез содир бўлаётган ўзгаришлардан орқада қолган макроминтақалар - цивилизация четида қолиб кетиши мумкин. Ривожланган макроминтақалар у ердан инсоний ва табиий ресурсларни сўриб олади ва у ерга ўз муаммоларини уарга ташлайди”, - дея қўшимча қилди эксперт.
Савиних айтишига кўра, ушбу ўзгаришларни амалга ошириш суръати ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ, чунки "Россия ва Беларусь иштирокида ташкил қилинаётган янги макроминтақа Европа Иттифоқи деярли 70 йил ичида босиб ўта олмаган йўлни 5 йил ичида босиб ўтиши зарур. Шубҳасиз, янги замон иттифоқ давлат ривожланиш стратегиясига янги талаблар қўймоқда. Бу эса мутлақо янги сифат ўзгаришларини талаб қилади”, - дея хулоса қилди маърузачи.
Эслатиб ўтамиз, бугун Амур вилоятидаги Благовещенск шаҳрида Россия президенти Владимир Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда президентлар Ғарб санкцияларига қарши чораларни, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Музокаралардан сўнг Беларусь раҳбари Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко билан учрашиши режалаштирилган. Учрашувда минтақа билан ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда Беларусь ички бозорига балиқ етказиб бериш масалалари муҳокама қилинади.