Ўзбекистон Россиядан тепловоз харид қилади

© Sputnik / Антон ДенисовОтправка первой партии вагонов метро в Узбекистан
Отправка первой партии вагонов метро в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Oбуна бўлиш
СТМ савдо уйи Ўзбекистоннинг “Enter Engineering” компанияси билан ТЭМ9 ва ТЭМ14 серияли локомотивларни етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россиянинг “Синара-транспортние машини" холдинги таркибига кирувчи СТМ савдо уйи Ўзбекистоннинг “Enter Engineering” компанияси билан 5 та ТЭМ9 ва ТЭМ14 серияли локомотивларни етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади. Машиналар 2022 йил охирига қадар етказиб берилади.
“Синара-ТМ” компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, тепловозлардан Самарқанд вилоятидаги янги минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этишда фойдаланилади.
СТМ савдо уйи бош директори Антон Забихуннинг таъкидлашича, бу холдинг томонидан Ўзбекистонга совет давридан буён биринчи марта унумли техника етказиб берилиши. Шунингдек, у ҳозир компаниялар кейинги етказиб беришлар, жумладан, СМТнинг темир йўл техникаларини етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилишаётганини қўшимча қилди.
“Ўзбекистоннинг саноат ва темир йўл корхоналари бизда катта қизиқиш уйғотмоқда ва биз бу бозорда техникаларимиз улушини оширишни режалаштирмоқдамиз”, - деди Антон Зубихин.
“Enter Engineering” учун локомотивлар иқлим хусусиятлари инобатга олинган ҳолда тайёрланади. Хусусан, тепловозларнинг совутиш тизими ёз мавсумида +50 даража ҳароратдаги ишлар учун мослаштирилади. Тепловозлар Людиново тепловозсозлик заводи майдонларида ишлаб чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 июлга қадар "Самарқандкимё" АЖ негизида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқаришнинг замонавий, экологик жиҳатдан зарарсиз мажмуасини ишга тушириш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0