Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Мия фаолиятини чиниқтирувчи энг оддий машқлар

© Fotolia / Andrea Danti Работа мозга
 Работа мозга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Oбуна бўлиш
Исмлар, саналар, керакли сўзларва маълумотларни тез- тез ёдингиздан чиқариб қўяётган бўлсангиз, ушбу машқларни албатта бажаришингиз керак.
Шифокор Александр Соловьев "Доктор Питер” порталига мияни чиниқтирувчи самарали ва оддиймашқларни тавсия қилди.
COVID-19 билан касалланган одамларда вирус ўткандан сўнг 7-8 ойлар мобайнида диққатни жамлаш, эслаб қолиш, тез ўрганиш ва маълумотларни қайта ишлаш каби жараёнларда бузилишилар кузатилиши мумкин. Бироқ, оддий машқлар билан мияни чиниқтириш ва хотирани мустаҳкамлаб олиш анчайин осон.
Катта пазл йиғинг
Бунда кўз қабул қилган маълумотларни кичкина деталлардан катта умумий тасаввур пайдо бўлишигача қобилиятлар шаклланади.
Иккиламчи кўриш қобилиятини машқ қилинг
Ушбу машқ уйдан ташқарида, ( хиёбонда, ўрмонда, янги жойда) самарали бўлади. Тўғрига қарайсиз, кўзларингизни ҳаракатлантирмайсиз, кўзингиз тушган ҳамма нарсани эслаб қоласиз. Кейин кўзларни юмиб, ёдингизда қолган манзарани тасаввурингизда шакллантиринг.
Янги қўшиқлар ёдланг ва куйланг
Қўшиқ куйлаш жараёнида мия қувонч гормони деб аталадиган эндорфин моддасини ишлаб чиқишда анча фаол бўлади. Қўшиқ куйлаш ҳаёт тонусини кўтаради, диққатни жамлаш қобилиятини яхшилайди, жисмоний ва ақлий фаолликни оширади.
Мусиқа асбобини чалишни ўрганинг
Бу жараён миянинг бир-бирига узвий боғлиқ функцияларини бир вақтнинг ўзида ривожлантиради. Бу учун рояль сотиб қолиш керак эмас. Масалан, укулеле ёки глюкофон каби ўрганиш учун осон ва қулай бўлган асбобларни чалиш ҳам жуда яхши самара беради.
Етакчи қўлингизни ўзгартиринг
Сиз учун “ноқулай” қўлингизни кундалик оддий юмушларда ишлатинг. Яъни, агар сиз ўнг қўлда кўп ишласангиз, чап қўлингиз билан тишингизни ювишга ҳаракат қилиб кўринг. Қўлингизни бунга ўргатиб олгандан сўнг қийинроқ вазифаларни қилиб кўринг: чап қўлда ёзинг, расмлар чизинг. Агар чапақай бўлсангиз, ўнг қўлингизни ўргатинг.
Бу жараёнда миллионлаб нейронлар янги алоқа яратади.
Тўп билан ўйнанг.
Тўп билан энг оддий машқлар ҳам мияга яхши таъсир кўрсатади. Бу учун футбол ёки теннис ўйнаш шарт эмас. Шунчаки деворга отиб ўйнаш, уни ушлаб олишга ҳаракат қилиш, жонглер ҳаракатлари самарали натижа кўрсатади.
Нотекис юзаларда юринг
Бу вестибуляр тизимни яхшилайди, мувозанат назоратини кучайтиради. Бунда фақат асфальт билан юриш эмас, балки тоққа чиқиш, ноқулай йўлларда юриш ҳам фойдали.
Янгиликлар лентаси
0