"Иннопром 2022" ўзбекистонлик тадбиркорлар учун қандай имкон яратади

© Пресс-служба Краснодарского краяСтенд Краснодарского края на "Иннопроме" в Ташкенте
Стенд Краснодарского края на Иннопроме в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Oбуна бўлиш
Кўргазмада Ўзбекистон ва Россия стендларидан ташқари, Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистон кўргазмалари ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Тошкентда 25-27 апрель кунлари бўлиб ўтиши кутилаётган "Иннопром" кўргазмаси ўзбекистонлик тадбиркорлар учун қандай имкониятлар яратади? Бу ҳақида Sputnik мухбирига Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев маълум қилди.
"Кўргазмада Ўзбекистон ва Россия Федерацияси миллий стендларидан ташқари, Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистон республикаларининг миллий кўргазмалари ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган
Бу нафақат Ўзбекистон, балки юқорида тилга олинган мамлакатлар бозорларига чиқиш учун яхши имкониятлар яратади”, — деди Злигостев.
Шунингдек, савдо вакили Самара вилояти делегациясига мурожаат қилар экан, Россия компаниялари Ўзбекистонда қандай саволларга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди.
"Бизга кундалик ҳаёт масалаларига оид саволлар мунтазам келиб туради. Масалан, МИР тўлов тизими Ўзбекистонда карталарни қабул қиладими? Ҳа, улар деярли ҳар қандай меҳмонхона, ресторанда тўлаш мумкин. У UzPay тизими билан чамбарчас боғлиқ", - деди Злигостев анжуман иштирокчиларига.
Эслатиб ўтамиз, "Иннопром" кўргазмаси Тошкентда Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва савдо вазирликлари томонидан ташкил қилинаётган "Иннопром" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Ушбу кўргазма тафсилотлари бугун бўлиб ўтаётган онлайн сессия давомида Россия саноат вазири ўринбосари Алексей Груздев Ўзбекистон Инвестиция ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаевлар иштирок этмоқда.
Ўтган йили бўлиб ўтган "Иннопром" кўргазмасига 10 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган ва Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди ва 1000 дан ортиқ корхоналари иштирок этган эди. Россия томонидан эса 13 та ҳудуддан 300 та компания ташриф буюрган эди.
Янгиликлар лентаси
0