Даволаш муассасаларида туристик хизматларни сертификатлаштириш бекор қилинади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТаблетки в колбах
Таблетки в колбах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2022
Oбуна бўлиш
Тиббиёт асбоб-ускуналари учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Президент тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган фармонни имзолади.
Юқори малакали ва малакали мутахассислар тоифасига кирмайдиган бошқа чет эллик шифокорлар учун Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома берганлик учун йиғим миқдори 6 бараварга камайтирилди. Эндиликда йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида ундирилади.
Ўзбекистонга қисқа муддатга (бир ойгача), шу жумладан, диагностика ҳамда даволаш амалиётларини бажариш, тажриба алмашиш дастурлари, маҳорат дарслари ўтказиш ва маърузалар ўқиш, ходимлар малакасини ошириш мақсадида келаётган чет эл мутахассисларига ҳудудда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома олиш талаб этилмайди.
Ўзбекистонда доимий яшаш жойи ҳамда фуқаролиги бўлмаган хорижликлардан даволаш муассасалари томонидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим бекор қилинади.
Бундан ташқари, даволаш муассасалари (бундан санаторий ва пансионатлар мустасно) учун туристик хизматларни сертификатлаштиришга бўлган талаб ҳам бекор қилинади. Бунда, даволаш муассасалари томонидан ташриф буюрувчиларни ҳисобга олиш автоматлаштирилган махсус дастур орқали электрон шаклда амалга оширилади.
Шунингдек, юридик шахслар томонидан, шу жумладан, лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Шу билан бирга, худди шу муддатга қадар, юридик шахслар маҳсулотларни мамлакатга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод этилмоқда.
Эндиликда нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббиёт олий таълим муассасаларининг клиник базалари ташкил этилади. Уларда шифокор ва ҳамширалар ўз малакасини оширади ҳамда қайта тайёрланади.
Бундан ташқари, малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддатини қисқартирган ҳолда, тоифасиз ходимларга 3 йил, биринчи тоифа учун – 5 йил, олий тоифа учун – 7 йил этиб белгиланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0