Қозоғистон 15 апрелдан буғдой ва ун экспортини чеклайди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПшеница
Пшеница - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2022
Oбуна бўлиш
Квоталар 15 апрелдан 15 июнгача амал қилади. Буғдой учун квота ҳажми 1 млн тонна, ун учун 300 минг тоннани ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Қозоғистон 15 апрелдан 15 июнгача буғдой ва ун экспорти учун чегараланган миқдорда квоталар жорий этади. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, чеклов ички бозорда танқислик юзага келиши ва ун тегирмонлари юкланишининг олдини олиш мақсадида жорий қилинган.
Буғдой учун квота ҳажми 1 млн тонна, ун учун 300 минг тоннани ташкил этади
Аввалроқ республика қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев Қозоғистон ички бозорни ҳимоя қилиш учун буғдой ва ун экспортига вақтинчалик чекловлар киритиш устида иш олиб бораётганини маълум қилган эди, бироқ аниқ сана ва муддатлар ҳақида маълумот бермаган эди.
Ўзбекистон апрель-июль ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна буғдойни (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилишни режалаштирган.
Янгиликлар лентаси
0