https://sputniknews.uz/20220411/qoshrabotda-ilk-bor-toxtab-turgan-yurakda-ochiq-jarrohlik-amaliyoti-otkazildi-23908334.html
Қўшработда илк бор тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Қўшработда илк бор тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Тиббий кўрикда юрак операциясига муҳтож деб топилган 60 нафар қўшработлик беморнинг барчаси операция қилинади. 11.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-11T18:30+0500
2022-04-11T18:30+0500
2022-04-11T18:30+0500
жамият
самарқанд вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/138/35/1383564_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_556a053fc17f668e12fd65be9a002d6f.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Самарқанд вилоятининг олис ҳудуди — Қўшработ туманида тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундай операция вилоятда илк бор туман миқёсида бажарилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали мутахассислари бошчилигида бир ҳафта давомида туманда тиббий кўриклар ташкил этилган.Қувкалла маҳалласида яшовчи Муниса Аҳмедованинг қизига ҳам юрак нуқсони ташхиси қўйилди ва бемор операция қилинди.Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бош шифокори Мақсуд Саидовнинг маълум қилишича, тиббий кўрикда юрак операциясига муҳтож деб топилган 60 нафарга яқин қўшработлик беморнинг барчаси шу ернинг ўзида операция қилиниб, соғломлаштирилади.Туман шифокорларининг вилоят марказида малака ошириши йўлга қўйилади. Келгусида бундай мураккаб амалиётлар маҳаллий кардиожарроҳлар томонидан бажарилиши режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/138/35/1383564_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_b704d9b9be9d375be7396534b8fecff1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, самарқанд вилояти
жамият, самарқанд вилояти
Қўшработда илк бор тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди
Тиббий кўрикда юрак операциясига муҳтож деб топилган 60 нафар қўшработлик беморнинг барчаси операция қилинади.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Самарқанд вилоятининг олис ҳудуди — Қўшработ туманида тўхтаб турган юракда очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бундай операция вилоятда илк бор туман миқёсида бажарилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати
хабар бермоқда. Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали мутахассислари бошчилигида бир ҳафта давомида туманда тиббий кўриклар ташкил этилган.
“1200 нафар аҳоли вакили скрининг текширувларидан ўтказилиб, уларнинг 300 нафарида турли юрак-қон томир касалликлари аниқланди. 57 нафарида эса кардиохирургик амалиёти ўтказилиши режалаштирилди. Хусусан, тиббий кўрик вақтида шошилинч кардиохирургик амалиётга муҳтож 5 нафар фуқаро танлаб олиниб, уларнинг 3 нафарида мазкур операция мувафаққиятли бажарилди”, - дейилади хабарда.
Қувкалла маҳалласида яшовчи Муниса Аҳмедованинг қизига ҳам юрак нуқсони ташхиси қўйилди ва бемор операция қилинди.
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бош шифокори Мақсуд Саидовнинг маълум қилишича, тиббий кўрикда юрак операциясига муҳтож деб топилган 60 нафарга яқин қўшработлик беморнинг барчаси шу ернинг ўзида операция қилиниб, соғломлаштирилади.
Туман шифокорларининг вилоят марказида малака ошириши йўлга қўйилади. Келгусида бундай мураккаб амалиётлар маҳаллий кардиожарроҳлар томонидан бажарилиши режалаштирилган.