https://sputniknews.uz/20220411/fargonada-nomalum-shaxs-poezdga-tosh-otib-9-yoshli-bolaning-boshini-yordi-23910848.html
Фарғонада номаълум шахс поездга тош отиб, 9 ёшли боланинг бошини ёрди
Фарғонада номаълум шахс поездга тош отиб, 9 ёшли боланинг бошини ёрди
Sputnik Ўзбекистон
Тош поезднинг 6-вагонидаги ойнани ёриб ўтиб, 9 ёшли йўловчини жароҳатлаган. 11.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-11T19:25+0500
2022-04-11T19:25+0500
2022-04-11T19:25+0500
ҳодисалар
поезд қатнови
фарғона вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1386/24/13862477_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_de06b4ec3a1033af6300c216379e075b.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Номаълум шахс Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига тош отди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди. Воқеа 10 апрель куни соат 22:25 да “Олтиариқ – Марғилон” участкасининг 244-километрида содир бўлган. Тош поезднинг 6-вагонидаги ойнани ёриб ўтган ва 9 ёшли йўловчининг бош қисмига урилган.Ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар суриштирув ишларини олиб боришмоқда.Маълумот ўрнида, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 121-моддасида локомотивлар, вагонлар, дарё ва ҳаво кемалари, шунингдек, ҳамма турдаги махсус транспортларнинг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача жарима билан жазоланиши белгилаб қўйилган.
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1386/24/13862477_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b727e4b5ec6db0c5360aeac4f95a2293.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , поезд қатнови, фарғона вилояти
ҳодисалар , поезд қатнови, фарғона вилояти
Фарғонада номаълум шахс поездга тош отиб, 9 ёшли боланинг бошини ёрди
Тош поезднинг 6-вагонидаги ойнани ёриб ўтиб, 9 ёшли йўловчини жароҳатлаган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Номаълум шахс Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига тош отди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати
хабар берди. Воқеа 10 апрель куни соат 22:25 да “Олтиариқ – Марғилон” участкасининг 244-километрида содир бўлган. Тош поезднинг 6-вагонидаги ойнани ёриб ўтган ва 9 ёшли йўловчининг бош қисмига урилган.
“Зарба бола қошининг устки қисмига тегиши оқибатида қон кетишига сабаб бўлган. Соат 22:32 да “Марғилон” темирйўл вокзали фелдшери томонидан зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди”, - дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли идоралар суриштирув ишларини олиб боришмоқда.
Маълумот ўрнида, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 121-моддасида локомотивлар, вагонлар, дарё ва ҳаво кемалари, шунингдек, ҳамма турдаги махсус транспортларнинг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача жарима билан жазоланиши
белгилаб қўйилган.