“UzAirways” Термиздан Санкт-Петербургга мунтазам авиақатновларни тикламоқда

© SputnikСамолет Узбекских авиалиний Boeing 767 (300ER)
Самолет Узбекских авиалиний Boeing 767 (300ER)  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2022
Oбуна бўлиш
5 майдан бошлаб авиакомпания Термиз—Санкт-Петербург—Термиз халқаро йўналишидаги мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. “Uzbekistan Airways” 5 майдан бошлаб Термиз шаҳридан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади. Рейслар жадвали қуйидагича:
Термиздан учиш: 08:55 (Тошкент вақти билан)
Санкт-Петербургга етиб бориш: 12:20 (Москва вақти билан)
Санкт-Петербургдан учиш: 13:50 (Москва вақти билан)
Термизга етиб келиш: 21:00 (Тошкент вақти билан)
Аввалроқ Намангандан Красноярскка арзон чиптали парвозларни амалга ошириш бошлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0