https://sputniknews.uz/20220410/mirziyoev-yirik-monolistlarni-xususiylashtirish-va-isloh-qilish-muddatini-tasdiqladi-23884807.html
Мирзиёев йирик монополистларни хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш муддатини тасдиқлади
Мирзиёев йирик монополистларни хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш муддатини тасдиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Улар орасида “Ўзбекнефтегаз", “Uzbekistan Airways”, “UzAuto Motors” ва бошқалар бор. 10.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-10T15:31+0500
2022-04-10T15:31+0500
2022-04-10T15:54+0500
иқтисод
хусусийлаштириш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15073501_0:114:1280:834_1920x0_80_0_0_05ee88fae3a9146138c2198172ccf4d4.jpg
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев йирик монолистларни хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш муддати аниқ белгиланган фармони имзолади. Улар орасида “Ўзбекнефтегаз", “Uzbekistan Airways”, “UzAuto Motors” ва бошқалар бор.Хусусан, ҳужжат билан 1 майга қадар тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, 2022 йил якунига қадар "Ўзбекнефтгаз" компаниясининг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, "Иссиқлик электр станциялари" АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш ишларини бошлаш режалаштирилмоқда.1 сентябрга қадар халқаро консалтинг компанияси хулосалари асосида "Ўзбекгидроэнерго" АЖни ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилиши лозим.Бунда, янги кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуришда хусусий сектор иштирокидаги, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга оширишга устуворлик берилади.1 сентябрга қадар “Uzbekistan airways” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушининг савдога чиқарилишини, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) ишлари бошланади.1 августга қадар халқаро инвестиция банки ва консультантларни жалб этган ҳолда, "UzAuto Motors" АЖ акциялар пакетининг 10 фоизгача қисмини маҳаллий фонд бозорида оммавий жойлаштириш (IPO) ва бу корхонанинг қолган улушини ҳамда "UzAuto Motors Powertrain" АЖ, "Samarqand Avtomobil zavodi" МЧЖни стратегик инвесторларга сотиш стратегиясини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси қўйилган.Икки ой муддатда “Uzbekistan Airports” АЖнинг Тошкент шаҳридаги ва ҳудудий халқаро аэропортларини модернизация қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш учун хусусий секторга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кутилмоқда.Бунда, Фарғона водийсидаги аэропортларни мақбуллаштириш орқали улардан самарали фойдаланиш чоралари назарда тутилади.Бундан ташқари, 1 сентябрга қадар "Ўзбектелеком" АК ва "Ўзбекистон почтаси" АЖни ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун кузатув кенгашига киритишни таъминлаш вазифаси топширилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/1d/15073501_231:195:1044:804_1920x0_80_0_0_069b50018644a7ff51c1a48e556032fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, хусусийлаштириш
Мирзиёев йирик монополистларни хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш муддатини тасдиқлади
15:31 10.04.2022 (янгиланди: 15:54 10.04.2022) Улар орасида “Ўзбекнефтегаз", “Uzbekistan Airways”, “UzAuto Motors” ва бошқалар бор.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев йирик монолистларни хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш муддати аниқ белгиланган фармони
имзолади. Улар орасида “Ўзбекнефтегаз", “Uzbekistan Airways”, “UzAuto Motors” ва бошқалар бор.
Хусусан, ҳужжат билан 1 майга қадар тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, 2022 йил якунига қадар "Ўзбекнефтгаз" компаниясининг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, "Иссиқлик электр станциялари" АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш ишларини бошлаш режалаштирилмоқда.
1 сентябрга қадар халқаро консалтинг компанияси хулосалари асосида "Ўзбекгидроэнерго" АЖни ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилиши лозим.
Бунда, янги кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуришда хусусий сектор иштирокидаги, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга оширишга устуворлик берилади.
1 сентябрга қадар “Uzbekistan airways” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушининг савдога чиқарилишини, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) ишлари бошланади.
1 августга қадар халқаро инвестиция банки ва консультантларни жалб этган ҳолда, "UzAuto Motors" АЖ акциялар пакетининг 10 фоизгача қисмини маҳаллий фонд бозорида оммавий жойлаштириш (IPO) ва бу корхонанинг қолган улушини ҳамда "UzAuto Motors Powertrain" АЖ, "Samarqand Avtomobil zavodi" МЧЖни стратегик инвесторларга сотиш стратегиясини Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси қўйилган.
Икки ой муддатда “Uzbekistan Airports” АЖнинг Тошкент шаҳридаги ва ҳудудий халқаро аэропортларини модернизация қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш учун хусусий секторга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кутилмоқда.
Бунда, Фарғона водийсидаги аэропортларни мақбуллаштириш орқали улардан самарали фойдаланиш чоралари назарда тутилади.
Бундан ташқари, 1 сентябрга қадар "Ўзбектелеком" АК ва "Ўзбекистон почтаси" АЖни ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун кузатув кенгашига киритишни таъминлаш вазифаси топширилган.