https://sputniknews.uz/20220410/chet-el-fuqarolarining-ozbekistonda-kochmas-mulk-olishlari-osonlashadi-23878529.html
Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари осонлашади
Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари осонлашади
Sputnik Ўзбекистон
2022 йил 1 майдан чет эл фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:
2022-04-10T10:06+0500
2022-04-10T10:06+0500
2022-04-10T10:06+0500
иқтисод
кўчмас мулк
чет эл фуқаролари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/31/14183197_0:65:1280:785_1920x0_80_0_0_f5738d27904f6dd42a8543b16a4e26a0.jpg
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Президент “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. 2022 йил 1 майдан чет эл фуқароларига (давлатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаши лозим) Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:Бунда, мазкур кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.Хорижий мамлакатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 минг доллардан 300 минг доллар эквивалентигача камайтирилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1418/31/14183197_74:0:1207:850_1920x0_80_0_0_907704c5966a0f776ce08c90c97a6b3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чет эл фуқаролари ўзбекистон кўчмас мулк
чет эл фуқаролари ўзбекистон кўчмас мулк
Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари осонлашади
1 майдан чет эл фуқароларига янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади.
ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Президент “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги фармонни
имзолади. 2022 йил 1 майдан чет эл фуқароларига (давлатлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаши лозим) Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:
Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг доллар эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг доллар эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;
бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг доллар эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг доллар эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.
Бунда, мазкур кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.
Хорижий мамлакатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 минг доллардан 300 минг доллар эквивалентигача камайтирилди.