https://sputniknews.uz/20220409/tomdi-tumanida-ikkita-yangi-oltin-koni-ochildi-23870899.html
Навоий вилоятида иккита янги олтин кони ишга тушди
Навоий вилоятида иккита янги олтин кони ишга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу конлар ишга тушиши натижасида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади ва 653 та янги иш ўрни яратилади. 09.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-09T14:14+0500
2022-04-09T14:14+0500
2022-04-09T14:17+0500
иқтисод
навоий вилояти
олтин кони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/09/23870987_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7b824dd9ab62ef51a1671a9ef202cbf8.jpg
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Навоий вилояти Томди туманида 7 апрель куни иккита янги олтин кони ишга тушди, деб хабар қилмоқда“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ. Хабарда айтилишига кўра, "Балпантоғ" ва "Томдибулоқ" конларидан 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. Бу ишларни бажариш учун конга 7 та гидравлик экскаватор, 5 та бурғилаш қурилмаси, 23 та автоавғдаргич, 2 та тепловоз ва бошқа кўплаб кон техникаларини харид қилиш кўзда тутилган.Ушбу мақсадда бу ерда кончилик корхонаси барпо этилади. Янги конларнинг олтин таркибли маъдан захиралари комбинатнинг 2-гидрометаллургия заводига 33 километрлик темир йўллари орқали ташилади. Ушбу конлар ишга тушиши натижасида 653 та янги иш ўрни яратилади.
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/09/23870987_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_7d5b07d32299cd537cc79f7af994d283.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, навоий вилояти, олтин кони
иқтисод, навоий вилояти, олтин кони
Навоий вилоятида иккита янги олтин кони ишга тушди
14:14 09.04.2022 (янгиланди: 14:17 09.04.2022) Ушбу конлар ишга тушиши натижасида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади ва 653 та янги иш ўрни яратилади.
ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Навоий вилояти Томди туманида 7 апрель куни иккита янги олтин кони ишга тушди, деб
хабар қилмоқда“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ.
"Томди тумани ҳудудида "Мурунтов" кони таркибида "Балпантоғ" ва "Томдибулоқ" конларининг очилиш маросими ва бу ерда биринчи портлатиш ишлари амалга оширилди. <...> Конлар 40 миллион тоннадан ортиқ маъдан захирасига эга эка", - дейилган хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, "Балпантоғ" ва "Томдибулоқ" конларидан 15 йил мобайнида йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади. Бу ишларни бажариш учун конга 7 та гидравлик экскаватор, 5 та бурғилаш қурилмаси, 23 та автоавғдаргич, 2 та тепловоз ва бошқа кўплаб кон техникаларини харид қилиш кўзда тутилган.
Ушбу мақсадда бу ерда кончилик корхонаси барпо этилади. Янги конларнинг олтин таркибли маъдан захиралари комбинатнинг 2-гидрометаллургия заводига 33 километрлик темир йўллари орқали ташилади.
Ушбу конлар ишга тушиши натижасида 653 та янги иш ўрни яратилади.