Пандемиядан сўнг илк бор хорижликларга Ҳаж зиёратига рухсат берилди

© REUTERS / ZOHRA BENSEMRAМусульманские паломники во время ежегодного хаджа в священный город Мекка
Мусульманские паломники во время ежегодного хаджа в священный город Мекка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2022
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистони сўнгги 2 йил ичида биринчи марта 1 миллион зиёратчига, жумладан, хорижликларга Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди
ТОШКEНТ, 9 апр - Sputnik. Саудия Арабистони сўнгги 3 йил ичида биринчи марта хорижлик зиёратчиларга Ҳаж зиёратини бажаришга рухсат берди.

Саудия Ҳаж ва умра вазирлиги хабар қилишича, 2022 йилда маҳаллий ва хорижий зиёратчилар учун бир миллионта квота белгиланган.

Ҳаж амалга оширувчи зиёратчилар саломатликни ҳимоя қилишга қўйилган талабларга қатъий риоя қилиши талаб қилинади. Унга кўра, зиёратчининг ёши 65гача ва эмланган бўлиши керак.
Хорижлик зиёратчилар Подшоҳликка келишдан камида 72 соат олдин олинган COVID-19 тестининг манфий натижасини тақдим этиши керак.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабабли Саудия Арабистони 2020 йилда Ҳаж зиёратида қатнашувчилар сонини 60 минг, 2020 йилда эса 1 минг нафарга чеклаган эди, бироқ хорижлик зиёратчиларга Ҳаж зиёратига келиш тақиқланган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада (28 мартдан 3 апрелгача) дунёда 9 миллиондан ортиқ янги коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган, бу аввалги ҳафтага нисбатан 16 фоизга камдир.
Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мамлакатда янги коронавирус инфекцияси ҳолатилари қайд этиш камайганини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0