Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Баҳор қуёши терини қандай қаритади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишОсень
Осень - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2022
Oбуна бўлиш
Шифокор – дерматовенеролог айтишига кўра, баҳорги қуёшда тобланиш терининг эрта қаришига олиб келади.
Баҳор қуёши терини куйдирмайди, бироқ унинг таркибидаги ультрабинафша ҳар қандай шароитда терининг эрта қаришига, пигментлар ва тери саратони касаллигига чалинишга олиб келиши мумкин. Бу ҳақида РИА Новости мутахассис фикрига таяниб маълум қилди.
“Кўпчилик баҳор қуёшини хавфсиз деб ўйлайди, шу сабабли ҳимояланиш учун ҳеч қандай чоралар кўрмайди. Тўғри, қуёш ҳозир ёзда бўлгани каби фаол эмас, бироқ ультрабинафша нурларининг организм ва терига яширин зарарлари ҳақида унутмаслик лозим. Ультрабинафша нури қандай миқдорда бўлмасин, барибир зарарли. Терини қаритади, пигментлар пайдо қилади, ҳатто тери саратонига ҳам олиб келиши мумкин”,- дейди шифокор – дерматовенеролог, Людмила Анохина.
Мутахассиснинг айтишича, баҳор бошланишидан то куз ўрталаригача қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланиш зарур. Масалан 0 дан 50 гача SPF даражаси бўлган кремлар. Тери қанча оқ бўлса, крем ҳимоя даражаси шунча юқори бўлиши керак.
Кремни терининг барча очиқ жойларига кўчага чиқишдан 30 дақиқа олдин суртиш лозим.
Янгиликлар лентаси
0