“Сиёсий раҳбарингиз сизни алдаяпти”: Геббельс услуби Ғарбда ҳамон керак

© Sputnik / Viktor Antonyuk / Медиабанкка ўтишЖенщина несет собаку в Волновахе
Женщина несет собаку в Волновахе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб ўз аҳолисига "Россия фуқаролари Украинада аслида нима бўлаётганидан бехабар", уларда интернет ва бошқа ахборот манбааларининг барчаси чекланган" деб уқтирмоқда. Бу нацист мафурасининг отаси Геббельснинг "кўз бойлаш" услубининг ўзи. Тарих қайтмоқдами?
Сўнгги пайтларда Ғарбда рус халқига баъзида рус тилида беъмани иборалар ишлатиб, тўғридан-тўғри мурожаат қилиш модаси пайдо бўлди. Ушбу анъанага бир неча ҳафта олдин Арнольд Шварценеггер асос солган ва сўнгги вақтларда Британия ОАВлари ва шахсан Бош вазир Борис Жонсон томонидан бадиий ривожлантирилган эди. “Daily Mirror” газетаси ҳатто биринчи саҳифасида рус тилида “Сиз билишингиз шарт” деган сарлавҳа билан ҳам чиқди. Бу Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ҳар кунги телемурожаатларида русларга қилган мунтазам чақириқларини ҳисобга олмаганда.
Оташин нутқларнинг барча муаллифлари доимо битта постулатдан келиб чиқади: Россия аҳолиси “Украинадаги воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни” билиш имкониятидан маҳрум. Мана, солиштириб кўринг:
-Арнольд Шварценеггер: “Бугун мен сизларга мурожаат қиляпман, чунки дунёда сиздан яширилган воқеалар содир бўляпти”.
-Daily Mirror: “Азиз, рус дўстим. Биз сенга ҳақиқатни билишингни истаганимиз учун ёзяпмиз. Чунки Украинадаги уруш ҳақиқатини билишингни хоҳлаймиз... Лекин биз Россияда эркин матбуот йўқлиги ва Украинадаги уруш ҳақида ёлғон билан боқишаётганини биламиз”.
- Борис Жонсон: “Руслар ҳақиқатни билиши шарт. Сизлар ҳақиқатни билишга муносибсиз”.
Яъни, улар Россия фуқаролари дунё янгиликларидан узилиб қолган, ва қадим замонлардагидек, уларни ҳамон “хорижий” овозларни лампали радиоприемник орқали эшитиб ўтирибди деб ўйлашади шекилли.Улар халқимиз ва Россиядаги вазиятни қанчалар ёмон билишади! Ўзини рус одамларига “олов”нинг махфий сирларини очган Прометей деб ҳисоблаган Жонсон буни аниқ тасдиқлади – яъни сўзVPN аталмиш сирли қисқартма ҳақида кетмоқда. Биз замонавий технологиянинг бундай мўъжизасини қандай қилиб Борисдан олдин тахмин қила олардик? Керак бўлса, халқимиз бу борадаги билимларини инглизларга ўргатишга тайёр.
Тўсатдан “рус халқини севиб қолган” Ғарб танқидчиларига эслатиб ўтмоқчиманки, Совуқ уруш даврида бўлганидек, Россия “шовқин”ларни ўйлаб чиқарган эмас. “Сўз эркинлиги” деган барча эртакларига ва ўз қонунларига зид равишда ахборот маконини Россия ОАВларидан ва ҳатто Россияга ҳамдард бўлган, “Кремл пропагандаси” деган ёрлиқ билан ланъатланган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан шафқатсиз тозалашни бошлаган Ғарбнинг ўзи эди. Бизнинг чораларимиз шунчаки жавобий ва симметрик бўлди.
Шварценеггер ва Ко чиндан ҳам бизни Мариупол ёки бошқа шаҳарлардаги вайронагарчилик тасвирларини кўрмаган деб ўйлашади. Ўзининг “рус халқига бўлган муҳаббатини” изҳор қилар экан, Арнольд улуғ оғир атлетикачимиз Юрий Власов билан бўлган учрашув ҳақидаги болалик хотираларига ишора қилди. Ҳозир Шварценеггердан сўрангчи болаликдаги кумири туғилган Макеевка шаҳрида саккиз йил мобайнида нималар бўлгани ҳақида бирор нарса эшитганми ёки йўқми? Калифорниянинг собиқ губернатори ҳайратда қолса керак барини эшитиб. Унга 2014-15 йилларда Украина қўшинлари бу шаҳарни қандай текислаганининг кадрларини кўрсатинг ва нега у ўша пайтда буюк Власовнинг исмини эсламаганини ҳам сўрангчи - у елка қисиб қўяди, бўлди. Болалар боғчалари, мактаблар, касалхоналар- Макеевкадаги ҳамма нарса ўққа тутилган. Аммо Ғарб актёрлари, сиёсатчилари, ёзувчилари - ҳеч ким Украина халқига ва Украина Қуролли Кучлари ҳарбийларига бундай мурожаатлар қилмади. Улар учун бу қизиқ эмас эди.
Борис Жонсоннинг фикрича, россиялик томошабин ёки ўқувчи Бучадаги воқеалар ҳақида умуман ҳеч нарса эшитмаган. Ва VPN ёқиб, Британия матбуотини ўқиши биланоқ, дарҳол ҳақиқатни билиб қолар экан. Қани у, қаерда, деб гумон қилмайди, лекин бизнинг ОАВларда Киев яқинидаги шаҳарчада содир бўлган воқеалар бирламчи манбаларга, шу жумладан, биринчи навбатда, Украина манбаларига таянган ҳолда, кадрлар, дақиқаларга бўлиб таҳлил қилинади. Мен ҳеч бир Ғарб нашрида биздагидек бу даҳшатли кадрларнинг батафсил таҳлилини кўрмаганман. Эҳтимол, Буча воқеалари хронологиясини чуқур таҳлили “ҳимоясиз одамларни қатл қилган шафқатсиз руслар” ҳақидаги афсоналарни рад этгани учун ҳам кўрмагандирман.
Мисол учун, бизда ҳамма жойда Буча мэрининг 31 март куни шаҳарни “Россия оркларидан озод қилинган”и ҳақида тантанали равишда эълон қилганини кўрсатишган. Биз ушбу мэрнинг (Украина полицияси бўлинмалари билан бирга) 1 апрел куни шаҳар марказида бўлганини кўрсатдик. Яқиндагина шаҳар мақомини олган кичик аҳоли пункти кўчаларида жасадлар уюми қаерда эканлигига қизиқиб савол бермоқдамиз. Айнан бизнинг ОАВ лар 2 апрел куни суратга олинган Украина Миллий полициясининг Бучани тозалаш ҳақидаги видеоси қайта-қайта намойиш этмоқда. Ва шу билан бирга, улар “кўк боғичсиз” одамларга ўқ узишга рухсат сўраган украиналик жангаридан иқтибос келтирмоқдалар. Улар негадир ушбу видеони тармоқлардан тозалашга ҳаракат қилишмоқда, аммо бизнинг ОАВларимиз кўрсатмоқда. Шварценеггер ва Жонсон нима учун бу фактлар Ғарб аудиториясидан яшириляпти, деб қизиқиб кўришни истамайдими?
Ёки кимдир Ғарбда The New York Times нашри тарқатган ва гўёки кўчалардаги жасадлар камида 19 мартдан бери ётганини исботловчи Бучадан олинган “сенсацион” спутник суратлари бизнинг жамоатчиликка кўрсатилмаяпти деб ўйлайдими? Айнан Ғарб ОАВлари итоаткорлик билан, ҳеч қандай танқидий таҳлил қилмасдан, “Америка халқи душмани”нинг (Доналд Трамп бу газетани меҳр билан шундай атаган) изидан эргашди. Бизнинг журналистларимиз эса бу расмларни батафсил таҳлил қилиб, на ушбу газета саҳифаларида, на бошқа Ғарб газеталарида топа олмайдиган саволларни ташлашди.
Мисол учун, Ғарбдаги кўплаб таҳлилчиларнинг ҳеч бири жасадлар қандай қилиб икки ҳафтадан кўпроқ иссиқ ҳавода сақланиб қолганива парчаланмаган деган саволни кўтармаган. Айнан бизда 19-мартдан бошлаб Киев ва унинг атрофидаги кунлик ҳаво ҳарорати синчковлик билан таҳлил қилинди ва шу кунларда у ерда 20 даража иссиқ бўлганини аниқланди.
Аммо сўнгги кунларда Бучани босиб олган ғарбий журналистлар тўдаси бу жасадларни хотиржамлик билан суратга олишмоқда ва нега чириган жасаднинг ҳиди урмаслиги учун респиратор керак эканлигини тушунишмаяпти. Нега икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида у ерда рус бўлинмалари бўлган пайтда шаҳарликлар, қўшнилар, қариндошлар, ўлганларнинг танишлари уларни соғинмагани, уларни кўчадан топмагани, ёрдам чақирмагани, ҳатто шаҳарда ишлаган полицияга қўнғироқ қилмагани ҳақида ҳеч қандай савол бермаган. Буча аҳолисининг фожиаси ҳақидаги барча ҳақиқатни улар эмас, биз билмоқчимиз.
Ва энди Жонсондан сўраб кўрайликчи: нима учун россиялик фойдаланувчига VPN керак экан? Буча воқеалари ҳақида Россия телевидениесида улар айтмайдиган ва батафсил таҳлил қилмайдиган қандай қўшимча маълумотларни билиши мумкин экан? Бу ерда британиялик томошабин ўз ОАВларининг русофоб пропаганда ва сохта маълумотларидан бир лаҳзага воз кечиб, русча материаллар билан танишса, ўзи учун кўп янгиликларни кашф этган бўларди. Лондонда ҳам, Вашингтонда ҳам буни жуда яхши тушунишади ва шунинг учун Россияники бўлган ҳар қандай маълумотни фаол равишда тозалашмоқда.
Ваҳоланки бу ҳар доим иш бермаса ҳам. Масалан, Нидерландия матбуоти яқинда ўз парламентида Зеленскийнинг виртуал нутқини бойкот қилган “Демократия учун форум” партияси Ғарбни Буча воқеаларидан сўнг Украинадаги можарони алангалатишда айблашда давом этаётганидан афсусда. Financial Times эса Осиё ва Африкадаги энг жиддий муаммога ишора қилган: нима эмиш, Twitter@IStandWithPutin (“Мен Путин биланман”) хештеги аккаунтларини қандай тақиқлаган бўлмасин, у ердаги томошабинлар барибир “Россия ташвиқотига” ишонишар ва ҳаммаси учун Ғарбни айблашмоқда. Афтидан, инглизлар ёки америкаликлардан кўра кўпроқ маълумотга эга бўлган одамлар ўзларининг эҳтиёткорлик билан цензура қилинган ижтимоий тармоқлари билан нима учун Россия ОАВларига ишонишади, деган савол туғилади. Балки улар ҳақиқат ортида ким турганини англаб етгандир? Аммо хулоса аниқ: ҳақиқат учун энг ёмони – ОАВлар учун цензурани янада кучайтириш ва Россия ҳақида кўпроқ ёлғон тарқатиш керак.
Британиянинг Daily Mirror нашрининг рус тилидаги мурожаати бунга энг ёрқин мисолдир, чунки у Геббельс тарғиботининг энг ёмон анъаналари бўйича тузилган. Бундан саксон йил муқаддам Қизил Армия хандақлари тинимсиз “Сиёсий раҳбарингиз сизни алдаяпти. Немис асирлигида сизни азоблашмайди, ўлдиришмайди, аксинчаяхши муносабатда бўлишади!” деган варақалар билан бомбардимон қилинарди.
Мана, Mirror уялмасдан, виждони қийналмасдан деяпти: “Президентингиз Украина Россия учун хавф, унацистлар билан тўла, деб ёлғон гапиряпти”.
Ва ўша газета “Рус аскарлари томонидан зўрланган ва танаси свастика билан азобланган аёл” деган энг даҳшатли фейкни эълон қилди. Ёлғон шу даражада безбет, чунки мақолада Азов жангарилари базасига айлантирилган Мариуполдаги 18-сонли мактабнинг ертўласидан топилган аёл жасади сурати келтирилган. Расм узоқ вақтдан бери барча рус ОАВларида эълон қилинди ва катта резонансга сабаб бўлди. Бу ваҳшийлик бўйича Россия Тергов қўмитаси 28 март куни иш очди ва Mirror бир ҳафта ўтгач, “воқеа қаерда содир бўлгани ва суратга олинганини аниқлай олмагани”ҳақида ёзди. Лекин кўряпсизми,газета қизни рус ҳарбийлари зўрлаб ўлдиришган деб билади. Агар у “Азов” фашистларининг қурбони бўлганлиги келтирилса “Сиёсий раҳбарингиз Украина нацистлар билан тўла деб сизни алдаяпти” деган жумла дарҳол ўз маъносини йўқотади. Айтинг-чи, шунда Mirror усуллари Геббельс усулларидан нимаси билан фарқ қилади?!
Энди эса Жонсон ўзи учун саволга жавоб берсин: VPN орқали Британия сайтларига кириш қийноққа солинган аёлнинг даҳшатли сурати қаерда ва қачон олинганини биладиган (Россия ОАВларига раҳмат!) хабардор ўқувчи фикрини қандай ўзгартира олади? Негадир бу суратни Россия аудиториясидан эмас, балки британияликлардан бир ҳафта давомида яширишган. Агар Лондон ёки Эдинбург одами Жонсон ҳукумати томонидан блокланган бизнинг телеканалларимизга кириш имконига эга бўлса, у ўз сариқ газеталарининг бу ибтидоий сохталарини эмас, балки Украина ва Донбассдаги воқеалар ҳақида тўғри маълумотолган бўлар эди. Аммоайнан шунинг учун “Прометей” Жонсон VPN нима эканлигини уларга эмас, бизга тушунтирмоқчи.
Янгиликлар лентаси
0