Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказга ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЦентр исламской цивилизации
Центр исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Oбуна бўлиш
Ислом цивилизацияси маркази - уч қаватли бўлиб, қадимий обидалар шаклида барпо этилган: бино марказида улкан гумбаз, тўрт томонида симметрик пештоқлар қурилган.
ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурилиши давом этаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации.
Шавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Шавкат Мирзиёев посетил Центр исламской цивилизации.
Президент у ердаги ишларни кўздан кечириб, мажмуани чиройли ва сифатли қилиб қуриш билан бирга мазмунига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
- Бугун, муборак Рамазон ойида, жума кунида бу ерга келишимиз бежиз эмас. Бундай улуғ айём кунларида қилинган ниятлар амалга ошади. Охирги йилларда оғир-оғир синовлардан ўтдик. Лекин бу ерда иш тўхтагани йўқ. Нима учун буни қураяпмиз? Халқимизнинг дунёқарашини, ғурурини кўтариш, қандай буюк эл эканимизни ашёвий далиллар билан намоён этиш учун, - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари деворлардаги равоқларнинг безак ва ёзувлари намуналари билан танишди. Дарвозалар тепасига тинчлик, илм, одобга чорловчи оятлардан ёзиш мақсадга мувофиқлигини айтди.
Ислом цивилизацияси маркази - уч қаватли бўлиб, қадимий обидалар шаклида барпо этилган: бино марказида улкан гумбаз, тўрт томонида симметрик пештоқлар қурилган. Бугунги кунда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Биринчи қаватда музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойлашади.
Иккинчи қават мажмуанинг асосий кўргазма майдони бўлади. Бу ердаги Ислом тарихи музейи 9 та бўлимдан ташкил топади. Бинонинг марказида, 65 метр баландликдаги гумбаз остида Ислом оламининг дурдонаси ҳисобланган Усмон мусҳафи қўйилади. Бу зал атрофида яна 8 та – “Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё”, “Исломнинг Марказий Осиёга ёйилиши”, “Таълим”, “Илм-фан”, “Меъморчилик ва шаҳарсозлик”, “Санъат ва бадиий ҳунармандчилик”, “Анъаналар” ҳамда “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” бўлимлари жойлашади. Шунингдек, бу қаватда 550 кишига мўлжалланган конференция зали бўлади.
Учинчи қаватда кутубхона, Ислом академияси илмий кафедралари ва маъмурий хоналар жойлашади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15 июнь куни Рамазон ҳайити куни Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Ушбу мажмуа "ҳам маҳобати, ҳам моҳияти жиҳатидан улкан лойиҳа", бўлиб унинг қурилиши тўрт йилдан буён давом этмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЦентр исламской цивилизации
Центр исламской цивилизации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2022
Центр исламской цивилизации
Янгиликлар лентаси
0