https://sputniknews.uz/20220408/pensiyani-plastik-kartada-oluvchilarga-1--qoshimcha-pul-beriladi-23848869.html
Пенсияни пластик картада олувчиларга 1 % қўшимча пул берилади
Пенсияни пластик картада олувчиларга 1 % қўшимча пул берилади
Sputnik Ўзбекистон
Пенсияни пластик картада олувчиларга 1 % қўшимча пул берилади
2022-04-08T09:59+0500
2022-04-08T09:59+0500
2022-04-08T09:59+0500
жамият
пенсия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16071276_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_f9fbb3df801ed9602941f90c0a292e3f.jpg
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–198-сон, 07.04.2022 й.) қабул қилинди. Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот канали хабарига асосан.Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 майдан:2022 йил 1 сентябргача ҳарбийлаштирилган пенсиялар тизими автоматлаштирилади ва пенсия варақаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.2022 йил 1 октябргача хориждан 1 800 та банкомат олиб келиб олис ҳудудларга ўрнатилади.2022 йил якунигача пенсия ва нафақа олувчилар маблағларини масофадан бошқариш имконини берувчи банкнинг янги мобил иловаси ишлаб чиқилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/19/16071276_110:0:2841:2048_1920x0_80_0_0_105420879bc060aaf083edd6d14405cd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пенсияни пластик картада олувчиларга 1 % қўшимча пул берилади
пенсияни пластик картада олувчиларга 1 % қўшимча пул берилади
Пенсияни пластик картада олувчиларга 1 % қўшимча пул берилади
АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–198-сон, 07.04.2022 й.) қабул қилинди. Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот канали хабарига асосан.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 майдан:
“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;
АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;
пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади;
2022 йил 1 сентябргача ҳарбийлаштирилган пенсиялар тизими автоматлаштирилади ва пенсия варақаларини юритиш амалиёти бекор қилинади.
2022 йил 1 октябргача хориждан 1 800 та банкомат олиб келиб олис ҳудудларга ўрнатилади.
2022 йил якунигача пенсия ва нафақа олувчилар маблағларини масофадан бошқариш имконини берувчи банкнинг янги мобил иловаси ишлаб чиқилади.