https://sputniknews.uz/20220408/koronavirusning-eng-yuqumli-mutatsiyasi-aniqlandi---jsst-23850877.html
Коронавируснинг энг юқумли мутацияси аниқланди - ЖССТ
Коронавируснинг энг юқумли мутацияси аниқланди - ЖССТ
Sputnik Ўзбекистон
Янги мутация дастлаб Британияда аниқланди. У омикроннинг субварианти бўлиб, у оддий омикронга нисбатан 10% тезроқ тарқалади. 08.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-08T11:06+0500
2022-04-08T11:06+0500
2022-04-08T11:06+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
омикрон штамми
жсст
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22520364_0:158:1920:1238_1920x0_80_0_0_d979fb9a4a27f2c1f437d8f93b644f64.jpg
ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчилари COVID-19нинг энг юқумли варианти аниқланганини эълон қилди. Унга "ХЕ" деб ном берилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига асосан. Янги мутация айни пайтгача у камида тўрт мамлакат — Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд ва Янги Зеландияда қайд этилди.Тадқиқотчиларнинг изоҳлашича, вируснинг бундай вариантлари “рекомбинант” деб аталади ва улар бир организм ичида икки хил штаммнинг генетик кодлари тасодифан аралашувидан пайдо бўлади.Ҳозирча "ХЕ" ҳақида етарли таҳлиллар тўплангани йўқ. ЖССТнинг маълум қилишича, мазкур субвариант илк бор январь ойи ўрталарида Буюк Британияда аниқланган. Ўшандан бери мамлакатда унинг 600га яқин намуналари устида ўрганишлар олиб бориляпти.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22520364_30:0:1891:1396_1920x0_80_0_0_6ad4662a959a22fb23df0a60aed8c0ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, омикрон штамми, жсст
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, омикрон штамми, жсст
Коронавируснинг энг юқумли мутацияси аниқланди - ЖССТ
Янги мутация дастлаб Британияда аниқланди. У омикроннинг субварианти бўлиб, у оддий омикронга нисбатан 10% тезроқ тарқалади.
ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчилари COVID-19нинг энг юқумли варианти аниқланганини эълон қилди. Унга "ХЕ" деб ном берилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига асосан.
Янги мутация “омикрон”нинг субварианти бўлиб унинг геномида ушбу штаммнинг ҳам BА.1, ҳам BА.2 версиялари белгилари мавжуд. Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, "ХЕ" илгари маълум бўлган мутацияларга нисбатан 10 % тезроқ тарқалмоқда.
Янги мутация айни пайтгача у камида тўрт мамлакат — Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд ва Янги Зеландияда қайд этилди.
Тадқиқотчиларнинг изоҳлашича, вируснинг бундай вариантлари “рекомбинант” деб аталади ва улар бир организм ичида икки хил штаммнинг генетик кодлари тасодифан аралашувидан пайдо бўлади.
Ҳозирча "ХЕ" ҳақида етарли таҳлиллар тўплангани йўқ. ЖССТнинг маълум қилишича, мазкур субвариант илк бор январь ойи ўрталарида Буюк Британияда аниқланган. Ўшандан бери мамлакатда унинг 600га яқин намуналари устида ўрганишлар олиб бориляпти.