https://sputniknews.uz/20220408/ekopatrul-nukusda-qoshma-reyd-tashkil-qildi-23851147.html
"Экопатруль" Нукусда қўшма рейд ташкил қилди
"Экопатруль" Нукусда қўшма рейд ташкил қилди
Sputnik Ўзбекистон
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни бузган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилмоқда 08.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-08T11:42+0500
2022-04-08T11:42+0500
2022-04-08T11:42+0500
жамият
ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
жарима
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/08/23851389_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_63cf1a45293f160f25bab6f681dd6def.jpg
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Нукус шаҳрида ўтказилган рейдлар натижасида қонунчилик талабларини бузган шахсларга нисбатан жами 2 430 000 сўм миқдорида жарима қўлланилди. Қўшма рейдлар давом этмоқда. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси хабар бермоқда. Экопатрул томонидан Нукус шаҳар деҳқон бозори ва "Корзинка" савдо мажмуаси атрофида экологик рейд тадбири ўтказилди. Рейд Нукус шаҳар экология бўлими инспекторлари, Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ташкил қилинди.Хабарда айтилишича, рейд давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузган 9 нафар шахсга нисбатан баённомалар тузилди.Инспекторлар томонидан айрим шахсларга қатъий огоҳлантиришлар ҳам берилган. Айтилишича қўшма рейдларни ўтказиш давом этмоқда.Маълумот ўрнида, экологик назоратнинг асосий вазифаларига атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш киради.Инспекторлар атроф муҳит ҳолатини кузатиб боради. Муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/08/23851389_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_5ba8947a495aa9e400991a5ebf75dc99.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, жарима
жамият, ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, жарима
"Экопатруль" Нукусда қўшма рейд ташкил қилди
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни бузган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилмоқда
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Нукус шаҳрида ўтказилган рейдлар натижасида қонунчилик талабларини бузган шахсларга нисбатан жами 2 430 000 сўм миқдорида жарима қўлланилди. Қўшма рейдлар давом этмоқда. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси
хабар бермоқда.
Экопатрул томонидан Нукус шаҳар деҳқон бозори ва "Корзинка" савдо мажмуаси атрофида экологик рейд тадбири ўтказилди. Рейд Нукус шаҳар экология бўлими инспекторлари, Ички ишлар бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Хабарда айтилишича, рейд давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузган 9 нафар шахсга нисбатан баённомалар тузилди.
“Шулардан 8 таси чиқиндиларни белгиланмаган ерга жойлаштирган, 1 таси эса атмосфера ҳавосига зарар етказган. Уларга нисбатан ЎзР МЖтК тўғрисидаги кодексининг 91-модда 1-қисми ва 88-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар тузилиб, жами 2 430 000 сўм миқдорида жарима қўлланилди”.
Инспекторлар томонидан айрим шахсларга қатъий огоҳлантиришлар ҳам берилган. Айтилишича қўшма рейдларни ўтказиш давом этмоқда.
Маълумот ўрнида, экологик назоратнинг асосий
вазифаларига атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш киради.
Инспекторлар атроф муҳит ҳолатини кузатиб боради. Муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлайди.