Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Юрак учун энг фойдали маҳсулот аниқланди

© AFP / PHILIPPE DESMAZESГрецкий орех
Грецкий орех - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
Олимлар хулосасига кўра, ёнғоқ юрак учун энг фойдали маҳсулот экан, чунки унинг таркибида алфа-линоленик кислоталар кўп.
Ёнғоқ юрак учун энг фойдали маҳсулот, - дейди Гарвард мактаби профессори, тиббиёт фанлар доктори Марта Гуаш Ферре La Vanguardia нашрига. Унинг сўзларига кўра, ёнғоқ ўзига хос ноёб озуқавий профилга эга.
"Ёнғоқ бошқа ёнғоқларга қараганда бир оз бошқача таркибга эга, чунки уларнинг таркибида алфа-линоленик кислота кўпроқ бўлади, бу балиқ таркибида бўлган омега-3 ёғ кислотаси", - деб тушунтирди шифокор.
Бундан ташқари, ёнғоқ витаминлар, минераллар ва антиоксидантларга бой.
Ферре ёнғоқнинг мунтазам истеъмол қилиниши юрак-қон томир тизими касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилиши, шунингдек липидлар профилини яхшилаши ва яллиғланишга қарши таъсирга эга эканлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0