ЎзМУ “Математика” фани бўйича халқаро рейтингдан ўрин олди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональный университет Республики Узбекистан
Национальный университет Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
Миллий университет Ўзбекистон ОТМлари ичида биринчи бўлиб, “QS by Subject Rankings” халқаро рейтингидан жой эгаллади.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ) “QS by Subject Rankings” да “Математика” соҳасида эришган натижаларига кўра дунёнинг кучли 500 талик университетлар қаторидан 451-500 ўринни эгаллади. Бу ҳақида Таълим инспекцияси хабар бермоқда.
Мазкур фан соҳасида ЎзМУ олимларининг Scopus базасида индексация қилинадиган мақолалари сони, уларга иқтибослик даражасининг юқорилиги, дунё математиклари томонидан университет академик обрўси юқори баҳоланган.
Маълумот учун, бугунги кунда университетда 29 нафар академик, 150 дан ортиқ фан доктори ва профессорлар, 400 дан зиёд фан номзоди, фалсафа доктори ва доцентлар фаолият кўрсатмоқда. 200 дан ортиқ ёш олимлар ва 500 дан зиёд иқтидорли талабалар илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.
Ўзбекистонлик талабалар учун Россияда квоталар сони уч бараварга кўпайтирилади
ЎзМУ 32 та ривожланган давлатларнинг 100 дан ортиқ олий таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Улар қаторида М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ҳам бор.
Аввалроқ Ўзбекистонда Россиянинг яна еттита университети филиаллари очилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0