https://sputniknews.uz/20220407/dorilar-va-tibbiyot-buyumlarini-majburiy-markirovkalash-1-sentyabrdan-boshlanadi-23825220.html
Дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади
Дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади.
2022-04-07T10:12+0500
2022-04-07T10:12+0500
2022-04-07T10:12+0500
жамият
дори
маркировкалаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0c/22166710_0:0:3144:1770_1920x0_80_0_0_e431ce5e9a4bb2e2ae5891295ec900df.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистонда дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади. Ҳукуматнинг тегишли қарори 2 апрель куни қабул қилинди.Ҳужжат билан дори воситалари (субстанциялар бундан мустасно) ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022—2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш назарда тутилган.Мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда маҳсулотлар турлари қуйидагича белгиланди:Қарор билан мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг идентификация кодлари рўйхати, дори воситалари ва тиббий буюмларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги тасдиқланган. Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2 апрелдан кучга кирган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0c/22166710_356:0:3085:2047_1920x0_80_0_0_b1fac465398a65c551e654a8caf09b4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дори маркировкалаш ўзбекистон
дори маркировкалаш ўзбекистон
Дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади
Ҳукумат қарори билан дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш муддати тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистонда дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади. Ҳукуматнинг тегишли қарори 2 апрель куни қабул қилинди.
Ҳужжат билан дори воситалари (субстанциялар бундан мустасно) ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022—2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш назарда тутилган.
Мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда маҳсулотлар турлари қуйидагича белгиланди:
биринчи гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситалари бундан мустасно) — 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб;
иккинчи гуруҳ — бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва доривор ангро — маҳсулотлари (орфан дори воситалари бундан мустасно) — 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб;
учинчи гуруҳ — орфан дори воситалари (кам учрайдиган касалликларни даволаш учун) — 2023 йил 1 мартдан бошлаб;
тўртинчи гуруҳ — махсус рўйхатга киритилган импорт қилинган тиббий буюмлар — 2025 йил 1 февралдан бошлаб.
Қарор билан мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг идентификация кодлари рўйхати, дори воситалари ва тиббий буюмларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги тасдиқланган. Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2 апрелдан
кучга кирган.