Туркиялик сиёсатшунос: АҚШ санкциялар орқали бошқаларни ўз измига бўйсундиришга уринмоқда

© REUTERS / Dado Ruvic / IllustrationНефтяная вышка на фоне американского и российского флага
Нефтяная вышка на фоне американского и российского флага - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
Сиёсатшунос куни кеча Европанинг икки мамлакатида сайловлар бўлиб ўтгани ва у ерда Ғарбга қарши қарашларга эга етакчилар ғолиб бўлганини эслатди.
ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Европа мамлакатларида Америкага қарши кайфият ўсиб бормоқда. Бу ҳақда туркиялик сиёсатшунос, Билкент университети профессори Семиҳ Корай Sputnik Туркияга берган интервьюсида маълум қилди.
“Давлатлар ва халқлар ўзларининг тажрибасида тез-тез Америка дунёдаги энг ишончсиз иттифоқчи эканига ишонч ҳосил қилишмоқда, шу боис АҚШга нисбатан ишонч ҳисси туфайли қўйилган ҳар бир қадам ортидан кўнгил совиш бўлади”, - деди Корай.
Сиёсатшунос куни кеча Европанинг икки мамлакатида сайловлар бўлиб ўтгани ва у ерда Ғарбга қарши қарашларга эга етакчилар – Сербия президенти Александр Вучич ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан ғолиб бўлганини эслатди.
Корай Шарқда ҳам империализмга қарши тренд кузатилмоқда деб ҳисоблайди: Покистон бош вазири Имрон Хон АҚШ ортида турган давлат тўнтаришига бўлган уриниши барбод қилинганини маълум қилди.
Семиҳ Корайнинг фикрича, бу воқеалар АҚШнинг халқаро дунё майдонида нуфузи тушиб бораётганини тасдиқлайди.
“Ташаббус Америка гегемониясига қарши турган, ўз мустақиллигини мустаҳкамлаб, ўз йўлидан бораётган мамлакатлар қўлига ўтди”, - дейди Корай.
Сиёсатшуноснинг таъкидлашича, АҚШ конгресси фақат бирор бир мамлакат ёки бирор бир шахсларга қарши янги санкция киритишни муҳокама қилиш банд.
“Улар учун санкция жорий этиш ўз измига бўйсундиришни англатади. Аммо Американинг бу билан ҳеч нарсага эришиш қўлидан келмагани сабаб у ҳамиша чекловлар жорий этишга мажбур. Америкаликлар санкциялари киритилган мамлакатларга қарайдиган бўлсак, дунёда улар кўпчиликни ташкил этишларини кўриш мумкин”, - дейди у.
Эксперт санкциялар замирида халқаро савдо-сотиқда захира валюта сифатида фойдаланиладиган доллар борлигини қайд этди. АҚШ доллардан таҳдид воситаси сифатидан фойдаланади.

Мавзуга оид:

Россияга қарши санкциялар долларга хавф солмоқда - ХВЖ
Россияга қарши санкциялар туфайли АҚШни кучли инқироз кутмоқда - The Hill
Россияга қарши санкциялар доллар устунлигига путур етказиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0