Алишер Султонов лавозимидан озод этилди

Алишер Султанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2022
Oбуна бўлиш
Алишер Султонов "саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан" энергетика вазири лавозимидан озод қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Алишер Саидаббасович Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимидан озод этилди", - дейилган хабарда.
Алишер Султонов 1996 йилдан бошлаб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаган. 2015 йилдан бошлаб "Ўзбекнефтегаз" бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган. 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистоннинг биринчи энергетика вазири лавозимида ишлаб келган.
Айтиш жоизки, Алишер Султонов турли йилларда Ўзбекистон Шахмат федерацияси раиси, Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган. Айни дамда Султонов Ўзбекистон Каноэ федерацияси раиси.
Янгиликлар лентаси
0