Венгрия Россия газини рублда сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда

© Sputnik / Евгений БиятовМужчина держит вентиль трубопровода
Мужчина держит вентиль трубопровода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2022
Oбуна бўлиш
Петер Сийярто: Венгрия электр таъминоти хавфдан холи ва шундай бўлиб қолади.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Будапешт Россия гази учун рублда пул тўланишининг техник ечими устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди.
Венгрия ТИВ раҳбари газни рублда сотиб олиш ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, унинг мамлакати “Газпром” олдидаги ўзининг биринчи тўлов мажбуриятини май охирида бажариши кераклиги, ҳозир техник ечим тафсилотлари ишлаб чиқилаётганини айтди.
“Венгрия электр таъминоти хавфдан холи ва шундай бўлиб қолади”, - дея таъкидлади Сийярто.
У газ етказиб бериш тўғрисидаги шартнома фақат Венгрия ва Россия ўртасида тузилгани ва шу боис Европа Иттифоқининг Россия газини сотиб олишга доир умумий қарори Будапештга тегишли бўлмаслигини қўшимча қилди.
Россия президенти 31 март куни 1 апрелдан бошлаб Россия газининг дўст бўлмаган мамлакатларга етказиб берганлик учун тўловнинг янги тартибини назарда тутувчи фармонни имзолади.
Энди бундай мамлакатлар маблағларни хорижий валютада “Газпром”га ўтказишлари керак. Компания ўз навбатида биржада уларни рублга алмаштиради ва уларни импортёрларнинг рублдаги ҳисоб-варақларига ўтказади. Шу тариқа, Ғарб мамлакатлари газни рублда сотиб олишлари мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0