Рус маданиятини бекор қилиш етарли бўлмади. Уни талон-тарож қилиш вақти келди
15:32 06.04.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023)
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Финляндия божхона хизмати Россияга йўл олган Россияга тегишли санъат асарлари қўлга олинганини тасдиқлади. Сабаб – Европа Иттифоқи санкциялари.
“Божхоначилар Ваалимаа чегара пунктида Европа Иттифоқи санкциялари қўлланишида гумон қилинаётган учта юкни тўхтатди. Ҳолатлар бўйича дастлабки тергов бошланди”, - дея хабар беради агентлик.
Энди бизга аён бўлдики, рус мусиқачилари, ёзувчилари, раққосалари, театрларига тақиқ қўйишларнинг сабаби нафақат уларнинг чиқишларини бекор қилиш ва персона нон грата деб эълон қилиш, балки шунчаки Россияда туғилиб ўсганлари учун бўлган...
Бугун жамоат майдонида мамлакатимизга қарши чиққанлар учун рус маданиятини бекор қилиш миллий меросимизни мусодара қилиш деб ҳам ҳисобланади.
Бу расмлар, қимматбаҳо фолиантлар, қўлёзмалар, партитуралар, заргарлик дурдоналари (бизнинг музейларимизда эса дурдона бўлмаган асарлар сақланмайди), мутлақо ҳамма нарса, ҳар қандай объект, ҳар қандай артефакт бўлиши мумкин. Агар уларнинг провенансида ёки сақлаш жойида атиги- Russian Federation деган иккита сўз бўлса, буни мусодара қилиш мумкин, деган маънони англатади.
“Божхона ходимлари бунинг балки шунчаки антиквариат эканлигини текширишга қарор қилди”- каби ҳадиксираган тушунтиришлар аҳамиятсиз деб ҳисобланиши керак ва шарт.
Фин божхоначиси Энгр қаламига мансуб Эрмитаж коллекциясидан бўлмиш “Граф Гурьевнинг портрети” полотноси ёки Канова ҳайкалтарошнинг “Купид” ҳайкалини (бу ҳам Эрмитаж коллекциясидан) “ноёб буюм” деб таснифлаш тўғрисида қарор қабул қилган пайтида биз ўз меросимизга қарши ов бошлаганини тушунишимиз керак. Ва улар бизни ҳам худди овчилар у ерда бўриларни ҳайдагандек байроқларга қувишаётганини ҳам тушунишимиз даркор.
Италия музейи ходимлари ва кураторларининг илтимосига кўра “Гранд-тур. Италия орзуси – Венециядан Поймпейгача” кўргазмасида иштирок этган экспонатлар Санкт- Петербургга қайтарилиши керак. Кўргазма Миланда бўлиб ўтган эди.
Март ойининг бошларида, француз ҳамкасбларидан ўрнак олиб, (улар Кремль музейи раҳбариятига мурожаат қилиб, Лувр ва бошқа ихтисослаштирилган муассасалар томонидан Москвага тақдим этилган экспонатларини қайтаришни сўраган, рус санъатшунослари, албатта,зудлик билан барчасини қайтариб беришди, экспонатлар француз дипломатик миссияси ҳудудига юборилди, кўргазма очилиши вақти эса кўчирилган эди) Эрмитаж ходимлари ҳам экспонатларни худди шу тарзда қайтаришни сўради.
Бунга жавобан, италияликлар кейинчалик экспозицияни муддатидан олдин ёпишлари кераклигидан ҳасрат қилишди, чунки маъно ва тушунчага зарар бермасдан тематик тешикни ямоқлаб бўлмайди. Руслар эса бу сабабларни тинглашди, ҳамкасбларини тушунишди ва охиригача кутишга рози бўлишди. Том маънода.
Аниқ тушунишимиз керакки, ҳозир биз кўраётганларимиз ҳали драма эмас. Бу унинг бошланиши. Бу жавоб муносабатимиз қандай бўлишини синовдан ўтказишаётган фурсат. Биз қўрққанимиздан жим турамизми ёки ҳамма нарсани дарҳол қайтаришни талаб қиламизми?
Кечаси миллий бойлигимиз бўлган юк машиналарини худди Виола эритилган пишлоқлари ортилган юк машинаси каби тўхтатиб қўядиган божхоначиларнинг позициясини тушунмасдан Аммо шуни англаш керакки, бугунги кунда ва ҳозир Россиядан ташқарида жойлашган, аммо Россияга тегишли бўлган ҳар қандай санъат асари тунги божхона ходими мусодара қилиши мумкин бўлган объект бўлиб қолмоқда.
Агар Эрмитажга тегишли Энгр “антиқа ва ноёб” буюм сифатида ўтиши мумкин бўлса, у ҳолда тунги навбатчи божхона ходими Карл Фаберге томонидан яратилган Пасха тухумини (ҳозир даҳо заргарнинг Лондонда учта дурдона асари намойиш этилмоқда), Сезаннинг расми ва Ван Гог полотносини (ҳозир икки юзга яқин расм Франция пойтахти Парижда сақланмоқда, унинг президенти аллақачон “Россияга қарши янги санкциялар пакети” тарафдори эканини эълон қилган).
Биз доимо кутамиз. Ва биз доим умид қиламиз. Мулоқотда тенг ҳуқуқли сифатида қабул қилинишимизни кутиш ўта русча одатимиз. Ва бизнинг хавотирларимиз ва хавфсизлигимиз билан боғлиқ ташвишларимиз тушунилади ва кўриб чиқилиши ва уларнинг биз билан муҳокама қилишга тайёр эканликларини кутиш ҳам.
Ишонамиз ва умид қиламизки, бизнинг меросимиз ўзимизга, албатта, қайтарилади. Худди биз ҳар доим қайтариб бергандек. Биз душманларимизнинг ўзимиз сақлаган ва тиклаган меросни уларнинг ўзларига қайтариб берганмиз.
Ва эвазига ҳеч қачон ҳеч нарса сўрамаганмиз.
Бугун Ғарб маданияти ва Ғарб маданий қадриятлари дунёси бизга тишининг оқини кўрсатганча деярли барчаси учун Россиядан қарздор эканлигини унутиб қўйди (чунки биз эслатмадик).
Бугунги кунда даҳо дея тан олинган француз рассомларини қўллаб-қувватлаш учун айнан рус савдогарлари кўплаб франкларни сарфлаган. Кейин эса ўтган асрнинг охирида ва ўтган асрнинг бошида уларнинг исмларини ҳеч ким ёдга олмаган. Айниқса, бу номлар Cезанн, Ренуар, Моне, Матис ватандошлари учун ҳеч нарса англатмайди. Уларни қашшоқликдан олиб чиққанлар том маънода рус савдогарлари эди. Ва айнан рус савдогарлари улар учун абадий шон-шуҳрат йўлларини очиб берди ва агар ўтмишга назар ташланса, уларнинг полотнолари нархини тасаввур қилиш қийин.
Бу асли пермлик, касби бўйича петербурглик, Ғарбга бутун балетни совға қилган рус импрессариоси. Ҳам классик, ҳам замонавий - чунки Сергей Диягилевнинг труппаси, унинг ҳамфикрлари, ҳамкасблари шунчаки олиб балет театрларини ва аҳамиятлиси, бутун дунё бўйлаб хореография мактабларини яратишди. Ғарбдан шарққа ва шимолдан жанубга.
Давоқе, Лозанна ёшлар балет танлови раҳбариятининг бу йилги танловда Россиядан келган ёш раққос ва раққосаларнинг иштирок этишига рухсат бермаганининг устидан ҳам кулмай бўлмайди. Агар рус Дягилев бўлмаса, Лозанна, унинг балети ва Морис Бежартнинг ўзи пайдо бўлармиди?
Биз нимамиз бўлса барини сахийлик билан дунёга улашдик. Нима қилишни билсак, бутун дунёга ўргатдик. Биз лицензиялар, муаллифлик ҳуқуқи, гонарарлар ҳақида ҳеч нима билмас эдик.
Биз санъатнинг ақл ва истеъдод учун, ҳаммага эркин майдон соҳа эканлигини тушуниб, ундан пул қилмадик.
Биз учун маданият ва унинг қадриятлари умумбашарий, ягона ва ажралмасдир ва шу сабаб молиявий қийматга эга эмас.
Биз санъатнинг маънавий қадриятларига кўпроқ эътибор берамиз. Ва бунда ҳеч кимнинг шубҳа қилишига йўл қўймаймиз.
Биз маданиятга республика мулки сифатида қараймиз, шунинг учун ҳам ўз мулкимизни ўзимизга қайтариш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Уни Россияга қайтариш учун. Ўз ватанига қайтариш учун.