Россиянинг “Тор” ЗРК Украинанинг “Байрактар” дронларини яксон қилмоқда – видео

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги “Тор” зенит-ракет комплекси Украинанинг “Байрактар” учувчисиз учиш қурилмасини қандай яксон қилганини кўрсатди.
Таъкидланишича, Россиянинг махсус ҳарбий операцияси давомида “Тор” зенит-ракет комплекси 20 марта ишга туширилган. Бунинг натижасида Украинанинг 11 та турли учувчисиз учиш қурилмалари, жумладан, еттита “Байрактар” яксон қилинган.
Махсус операция давомида Украинанинг жами 400 тага яқин дронлари ишдан чиқарилган.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлигини энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0