https://sputniknews.uz/20220406/ozcharmsanoat-rossiya-bilan-qoshma-korxona-tashkil-qiladi--23807492.html
"Ўзчармсаноат" Россия билан қўшма корхона ташкил қилади
"Ўзчармсаноат" Россия билан қўшма корхона ташкил қилади
Sputnik Ўзбекистон
Пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Россия ва Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил этилиши кутилмоқда 06.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-06T13:37+0500
2022-04-06T13:37+0500
2023-04-05T18:36+0500
иқтисод
ўзбекистон
пойабзал
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/1a/14629348_0:90:3321:1958_1920x0_80_0_0_9d626229ebdb19935c20f7aa43c377a2.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия корхоналари поябзал ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишди. Бу ҳақда "Ўзчармсаноат" уюшмаси хабар бермоқда. Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатида фаолият олиб бораётган компаниялар вакиллари хорижлик ҳамкорларга ўз корхоналарининг имкониятлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортименти ҳақида маълумот беришди.“Россия корхонаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, унинг ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан таништирилди. Зарур маҳсулотларни Ўзбекистондан импорт қилиш бўйича таклифлар илгари сурди. Улар орасида пойабзал устки қисми учун бланкалар, канвас каби тўқимачилик маҳсулотлари мавжуд”, дейилади хабарда.Учрашувда Россиялик ҳамкорлар Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканликларини билдирди. Россияда ишлаб чиқариш учун хомашё ва материалларни харид қилиш, устки қисмлар учун бланкалар тикишга буюртмалар бериш ва Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.Хабарда айтилишича, томонлар ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. "Ўзчармсаноат" уюшмаси ва Россия томони келгусидаги ҳамкорлик мулоқотини 25-27 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "UzCharmExpo 2022" халқаро кўргазмаси доирасида давом эттиради.Маълумот учун, Россиянинг "Avanti" компанияси 18 йилдан буён Россия бозори учун спорт ва хореография пойабзалларини ишлаб чиқаради. Тайёр маҳсулотларни етказиб бериш йирик чакана савдо тармоқларида амалга оширилади, шунингдек, компания Ozon вa Wildberries бозорларига тўғридан-тўғри кириш имкониятига эга.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/1a/14629348_295:0:3026:2048_1920x0_80_0_0_afdafe3c1a1d0d011e425aaf06fe2f6b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, пойабзал, россия
иқтисод, ўзбекистон, пойабзал, россия
"Ўзчармсаноат" Россия билан қўшма корхона ташкил қилади
13:37 06.04.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Россия ва Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил этилиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия корхоналари поябзал ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқишди. Бу ҳақда "Ўзчармсаноат" уюшмаси
хабар бермоқда.
"Ўзчармсаноат" уюшмасида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси кўмагида Россиянинг "Avanti" МЧЖ компанияси раҳбарияти билан онлайн учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда асосий эътибор Ўзбекистон корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини Россияга экспорт қилиш масаласига қаратилди.
Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатида фаолият олиб бораётган компаниялар вакиллари хорижлик ҳамкорларга ўз корхоналарининг имкониятлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортименти ҳақида маълумот беришди.
“Россия корхонаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, унинг ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан таништирилди. Зарур маҳсулотларни Ўзбекистондан импорт қилиш бўйича таклифлар илгари сурди. Улар орасида пойабзал устки қисми учун бланкалар, канвас каби тўқимачилик маҳсулотлари мавжуд”, дейилади хабарда.
Учрашувда Россиялик ҳамкорлар Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканликларини билдирди. Россияда ишлаб чиқариш учун хомашё ва материалларни харид қилиш, устки қисмлар учун бланкалар тикишга буюртмалар бериш ва Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Хабарда айтилишича, томонлар ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. "Ўзчармсаноат" уюшмаси ва Россия томони келгусидаги ҳамкорлик мулоқотини 25-27 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "UzCharmExpo 2022" халқаро кўргазмаси доирасида давом эттиради.
Маълумот учун, Россиянинг "Avanti" компанияси 18 йилдан буён Россия бозори учун спорт ва хореография пойабзалларини ишлаб чиқаради. Тайёр маҳсулотларни етказиб бериш йирик чакана савдо тармоқларида амалга оширилади, шунингдек, компания Ozon вa Wildberries бозорларига тўғридан-тўғри кириш имкониятига эга.