https://sputniknews.uz/20220406/ozbekiston-oltin-23814169.html
Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу ойда Ўзбекистон йирик сотувчи бўлган ва 22 тонна олтин сотиб, ўз захираларини 339 тоннагача камайтирган. Бу олтин захираси бўйича 2020 йил декабрь ойидан кейинги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
2022-04-06T17:32+0500
2022-04-06T17:32+0500
2022-04-06T18:15+0500
иқтисод
олтин-валюта захиралари
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/17/20614516_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_8a9f59aff8db05968fb8d2386f1ac460.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Февраль ойида Ўзбекистон жаҳондаги энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Бундан Жаҳон олтин кенгашининг (World Gold Council ) сўнгги ҳисоботи дарак бермоқда.Шу йилнинг февраль ойида Жаҳон марказий банклари олтин захиралари февраль ойида 6 тоннага камайган. Ушбу ойда Ўзбекистон йирик сотувчи бўлган ва 22 тонна олтин сотиб, ўз захираларини 339 тоннагача камайтирган. Бу олтин захираси бўйича 2020 йил декабрь ойидан кейинги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.Бошқа соф сотувлар нисбатан кам. Қозоғистон январда 17 тонна олтин сотган бўлса, февралда яна 5 тонна сотган. Шу ойнинг бошқа муҳим сотувчилари Қатар (6 тонна), Мўғулистон (1 тонна) ва Германия (1 тонна) бўлган.Қазилма бойликлари Ўзбекистоннинг "ўсиш нуқтаси" бўлиши мумкинЎз навбатида, Туркия 25 тонна олтин сотиб олган ва захирасини 429 тоннага етказган. Ҳиндистон эса қўшимча 2,7 тонна олтин харид қилган. Унинг умумий олтин захираси 758 тоннага етган. Ирландия (1 тонна) ҳам ой давомида харидларни амалга оширишда фаоллик қилиб, ўз захираларини 11 тоннага етказган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/17/20614516_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8d62cc352f84d2ad2fda8d44f26232fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон олтин захира сотиш маълумот
ўзбекистон олтин захира сотиш маълумот
Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
17:32 06.04.2022 (янгиланди: 18:15 06.04.2022) Февралда Ўзбекистон йирик сотувчи бўлган ва 22 тонна олтин сотиб, ўз захираларини 339 тоннагача камайтирган.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Февраль ойида Ўзбекистон жаҳондаги энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Бундан Жаҳон олтин кенгашининг (World Gold Council ) сўнгги ҳисоботи
дарак бермоқда. Шу йилнинг февраль ойида Жаҳон марказий банклари олтин захиралари февраль ойида 6 тоннага камайган.
Ушбу ойда Ўзбекистон йирик сотувчи бўлган ва 22 тонна олтин сотиб, ўз захираларини 339 тоннагача камайтирган. Бу олтин захираси бўйича 2020 йил декабрь ойидан кейинги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
“Бу Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги биринчи йирик битими эмас. Олтин захираларини фаол бошқариш ўзгаришлар тез-тез содир бўлишини англатади. Олтин февраль ойида сотилгандан кейин ҳам захира активларининг 59 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади”, дейилади хабарда.
Бошқа соф сотувлар нисбатан кам. Қозоғистон январда 17 тонна олтин сотган бўлса, февралда яна 5 тонна сотган. Шу ойнинг бошқа муҳим сотувчилари Қатар (6 тонна), Мўғулистон (1 тонна) ва Германия (1 тонна) бўлган.
Ўз навбатида, Туркия 25 тонна олтин сотиб олган ва захирасини 429 тоннага етказган. Ҳиндистон эса қўшимча 2,7 тонна олтин харид қилган. Унинг умумий олтин захираси 758 тоннага етган. Ирландия (1 тонна) ҳам ой давомида харидларни амалга оширишда фаоллик қилиб, ўз захираларини 11 тоннага етказган.