https://sputniknews.uz/20220406/kiev-rossiyalik-mahbuslarga-nisbatan-jeneva-konventsiyasiga-rioya-qilishdan-bosh-tortdi--23819253.html
Киев россиялик маҳбусларга нисбатан Женева конвенциясига риоя қилишдан бош тортди
Киев россиялик маҳбусларга нисбатан Женева конвенциясига риоя қилишдан бош тортди
Sputnik Ўзбекистон
Киев Британияни ҳарбий асирлар тўғрисидаги Женева конвенциясига риоя қилишдан бош тортгани ҳақида хабардор қилди. 06.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-06T21:05+0500
2022-04-06T21:05+0500
2023-04-05T18:36+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия мудофаа вазири
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23758991_0:72:1340:826_1920x0_80_0_0_b130b5e62402b471eee9fbc3655a0308.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Украинада россиялик ҳарбий асирларга нисбатан қийноқ ва зўравонлик қўлланилади, халқаро ташкилотлар эса буни кўрмаяпти, деди Россия Федерацияси Миллий мудофаа назорати маркази раҳбари, генерал-полковник Михаил Мизинцев. Ғарб давлатлари эса, нафақат Киевнинг халқаро гуманитар қонунларни қўпол равишда бузаётганидан хабардор, балким бунинг учун Украина ҳукуматини жавобгарликдан қочишга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда, дейди Мизинтсев. “Жорий йилнинг 1 апрелида Киев режимининг россиялик ҳарбий асирларга нисбатан Женева конвенциясига риоя қилмаслиги ҳақида Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилгани, бунга далил бўлиши мумкин”, — деди генерал-полковник. Бундан ташқари, Украина расмийлари Ғарбни Халқаро Қизил Хоч жамиятига (ХҚХЖ) асирга тушган россияликларни кўришга уринишларини тўхтатишга ундашни сўрамоқда. “Россия ҳарбий хизматчилари атрофидаги бундай манипуляциялар кўплаб Ғарб давлатлари расмийлари украиналик неонацистларнинг ғайриинсоний жиноятларига шерик бўлиб бораётганидан ишончли далил бўлади”, - деди Мизинцев. Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган эди. Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш керак. Ундан ташқари Донбассда тинч аҳолига қарши жиноятлар содир этган ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган. Украинани босиб олиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, деди Путин.Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. Украина тинч аҳолисига зарба берилаётгани йўқ. * Жазоловчи батальонлар (Каратели) - Иккинчи Жаҳон уруши йилларида сотқин аскарлардан тузилган СС батальони. Улар асосан партизанлар, бўй сўнмаган аҳолини жазолаш ва қатл қилиш билан шуғулланган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23758991_72:0:1269:898_1920x0_80_0_0_a67909f4f7eaa750d27d49c169698131.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия мудофаа вазири, украина, россия
россия мудофаа вазири, украина, россия
Киев россиялик маҳбусларга нисбатан Женева конвенциясига риоя қилишдан бош тортди
21:05 06.04.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Киев Британияни ҳарбий асирлар тўғрисидаги Женева конвенциясига риоя қилишдан бош тортгани ҳақида хабардор қилди.
ТОШКЕНТ, 6 апр - Sputnik. Украинада россиялик ҳарбий асирларга нисбатан қийноқ ва зўравонлик қўлланилади, халқаро ташкилотлар эса буни кўрмаяпти, деди Россия Федерацияси Миллий мудофаа назорати маркази раҳбари, генерал-полковник Михаил Мизинцев.
"Россия ҳарбий хизматчиларига нисбатан қўлланилаётган қийноқлар ўзларининг ғайриинсонийлиги билан Улуғ Ватан уруши йилларида немисларга хизмат қилган жазоловчи батальнонлар* хатти-ҳаракатларига ўхшайди. Қийноқлар, зўравонликлар суратга олиниб Интернет ва ОАВ орқали тарқатилмоқда. Ҳарбий асирларга нисбатан шафқатсизлик фактларига жаҳон ҳамжамияти, жумладан, БМТ, ЕХҲТ ва ХҚХЖ эътибор бермаяпти", - деди Мизинцев.
Ғарб давлатлари эса, нафақат Киевнинг халқаро гуманитар қонунларни қўпол равишда бузаётганидан хабардор, балким бунинг учун Украина ҳукуматини жавобгарликдан қочишга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда, дейди Мизинтсев.
“Жорий йилнинг 1 апрелида Киев режимининг россиялик ҳарбий асирларга нисбатан Женева конвенциясига риоя қилмаслиги ҳақида Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилгани, бунга далил бўлиши мумкин”, — деди генерал-полковник.
Бундан ташқари, Украина расмийлари Ғарбни Халқаро Қизил Хоч жамиятига (ХҚХЖ) асирга тушган россияликларни кўришга уринишларини тўхтатишга ундашни сўрамоқда.
“Россия ҳарбий хизматчилари атрофидаги бундай манипуляциялар кўплаб Ғарб давлатлари расмийлари украиналик неонацистларнинг ғайриинсоний жиноятларига шерик бўлиб бораётганидан ишончли далил бўлади”, - деди Мизинцев.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган эди. Бунинг учун, унинг сўзларига кўра, Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш керак. Ундан ташқари Донбассда тинч аҳолига қарши жиноятлар содир этган ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш режалаштирилган. Украинани босиб олиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, деди Путин.
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. Украина тинч аҳолисига зарба берилаётгани йўқ.
* Жазоловчи батальонлар (Каратели) - Иккинчи Жаҳон уруши йилларида сотқин аскарлардан тузилган СС батальони. Улар асосан партизанлар, бўй сўнмаган аҳолини жазолаш ва қатл қилиш билан шуғулланган.