Ҳудудларда 5 мингта юқори маошли иш ўринлари яратилади - Шерзод Шерматов

© Министерство ИКТМинистр ИКТ Шерзод Шерматов
Министр ИКТ Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.04.2022
Oбуна бўлиш
АКТ вазирлигида "Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш" мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Келгуси икки йилда 5 мингдан ортиқ юқори маошли ишчи ўринлари яратилади, деб хабар қилмоқда АКТ вазирлиги.
Бунинг учун Ўзбекистонда рақамли технологиялар ривожлантирилади ҳамда барча ҳудудларда BPO ва КРО марказлари ташкил этилади.
"Дунё рақамли экотизимда технологиянинг жадал ривожланишига гувоҳ бўлмоқда, бунга ижтимоий тармоқлар, блокчейн, сунъий интеллект, бизнес жараёнлари аутсорсинги BPO ва билим жараёнлари аутсорсинги КРО мисол бўлади.
Келгуси 2 йил давомида 100 дан ортиқ БПО марказлари ташкил этилиб, 5 мингдан ортиқ юқори маошли ишчи ўринлари яратилади. 400 минг доллар миқдорида ИТ-хизматлар экспорт қилинади.
Шу билан бирга 2022-2023 йиллар давомида ҳамкорликда ИТ-Парклар филиаллари ташкил этилди. Амалга оширилаётган комплекс маҳсулот экспорти ҳажми 10 баробарга оширилиб, 2025 йилда 500 млн. АҚШ доллар қилди яратилиши учун мустаҳкам заминилади”, – дея қўшимча қилди АКТ вазири.
Маълумот учун, бугун АКТ вазирлигида "Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш" мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Ахборот технологиялари ва алоқаларини ривожлантириш вазирлари Шерзод Шерматов, Европа ва Марказий Осиёда дастурий таъминот менежери вб Никол Клинген, Жаҳон банкининг Ўзбекистон бўйича давлат менежери Марко Мантованелли, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбари Матилда Димовска иштирок этишди.
*BPO (Business Process Outsourcing) — бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш, яъни компанияга керак бўлган айрим хизматларни бошқа компаниядан сотиб олиш. Одатда, бухгалтерия хизматлари, транспорт хизматлари ва ҳоказо.
**KPO (Knowledge process outsourcing) — билим жараёнлари аутсорсинг қилиш. Компания учун муҳим бўлган билимларни олиш учун бошқа томонни таклиф қилиш, соҳа экспертларини, олимларни.
Янгиликлар лентаси
0