https://sputniknews.uz/20220406/eng-namunali-oquvchining-ota-onasi-ragbatlantiriladi-23804154.html
Энг намунали ўқувчининг ота-онаси рағбатлантирилади
Энг намунали ўқувчининг ота-онаси рағбатлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент намунали ўқувчининг ота-онасига совғалар топшириб боришни тизимли йўлга қўйиш кераклиги, ҳар чоракда энг намунали ота-оналарни рағбатлантириб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш муҳимлигини таъкидлади.
2022-04-06T13:05+0500
2022-04-06T13:05+0500
2022-04-06T13:05+0500
жамият
ўқувлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20980211_0:719:2016:1853_1920x0_80_0_0_7f5ea2adae38cb0a4e49ada95afb0937.jpg
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Мактабларда намунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорчилик хати ва совғалар топшириб бориш тизимли йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳасига бағишланган йиғилишда маълум қилди. Вилоят ҳокимларига юқори коэффициентли 120 та мактабда ўқиш шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш топширилди.Улар 1 августга қадар 960 та мактабни компьютер синфи билан таъминлаш, 740 тасини жиҳозлаш ишларини якунлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.Умуман, 5,5 мингта компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.Бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилади.Шунингдек, мутасаддиларга мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топширилди. Унга кўра, янги ўқув йилидан бошлаб кичик мактабларда интернет тезлигини секундига 40 Мегабит, катта мактабларда эса камида 100 Мегабит бўлиши таъминланади.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/14/20980211_0:530:2016:2042_1920x0_80_0_0_85a67b81160eb4a076ebf2ce6698a6bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энг намунали ўқувчи ота-она рағбатлантириш
энг намунали ўқувчи ота-она рағбатлантириш
Энг намунали ўқувчининг ота-онаси рағбатлантирилади
Президент энг намунали ота-оналарни рағбатлантириш, мактабларнинг компьютер синфларини янгилаш ва интернет тезлигини ошириш вазифасини қўйди.
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Мактабларда намунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорчилик хати ва совғалар топшириб бориш тизимли йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳасига бағишланган йиғилишда
маълум қилди. Йиғилишда намунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорчилик хати ва совғалар топшириб боришни тизимли йўлга қўйиш кераклиги, ҳар чоракда энг намунали ота-оналарни рағбатлантириб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш муҳимлиги таъкидланди.
Вилоят ҳокимларига юқори коэффициентли 120 та мактабда ўқиш шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш топширилди.
Улар 1 августга қадар 960 та мактабни компьютер синфи билан таъминлаш, 740 тасини жиҳозлаш ишларини якунлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Умуман, 5,5 мингта компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.
Бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилади.
Шунингдек, мутасаддиларга мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топширилди. Унга кўра, янги ўқув йилидан бошлаб кичик мактабларда интернет тезлигини секундига 40 Мегабит, катта мактабларда эса камида 100 Мегабит бўлиши таъминланади.