Йўллар ҳаракат хавфсизлигига қараб уч рангдаги тоифаларга ажратилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтрана белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается
Страна белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Oбуна бўлиш
Ҳудудлар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати кўра "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратилади.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 2022 йил 1 июлдан бошлаб, республиканинг барча туман (шаҳар)лари кесимида "Хавфсиз йўл" индексини юритиш амалиёти йўлга қўйилади.
Бу президент имзолаган “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган.
Индекс доирасида йўл инфратузилмаси ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинишининг ҳолати махсус комиссиялар томонидан 29 та индикатор бўйича ҳар чорак якунида баҳолаб борилади.
Туман (шаҳар)лар индекс кўрсаткичлари асосида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини ташкил этишнинг ҳолати кўра "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратилади.
Индексни юритиш вазифаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари зиммасига юкланади.
Ҳукумат икки ой муддатда етакчи илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, индексни юритиш методологияси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаши керак.
Бундан ташқари, бош вазир раислигида Йўл ҳаракати хавфсизлигини (ЙҲХ) таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси ва унинг ҳудудий махсус комиссиялари тузилади.
Махсус комиссияларнинг асосий вазифалар:
ЙҲХ соҳасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ишончли ҳимоя қилиш, йўл инфратузилмасининг хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш.
ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини мунтазам равишда баҳолаб бориш, ушбу соҳада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг самарали фаолият кўрсатишини назорат қилиш;
йўл-транспорт ҳодисалари сабабларини чуқур ўрганиш, йўлларнинг хавфли авария участкалари рўйхатини тасдиқлаш орқали келгусида уларнинг олдини олиш юзасидан илмий асослантирилган таклифлар тайёрлаш тизимини яратиш;
ЙҲХ таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, инсон омили ва коррупция ҳолатларини истисно этувчи автоматлаштирилган назорат тизимларини оммалаштиришга доир тадбирларни белгилаш;
ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини қисқартириш бўйича дастурлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш ва келишиш.
Комиссия ҳар чоракда давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларни, мавжуд камчиликларни танқидий муҳокама қилади ва тегишли чоралар кўради.
Ҳар йили маҳаллий ҳокимликларнинг ўз ҳудудларида автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш ва йўл-транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи манзилли чора-тадбирларини ўз ичига олган “йўл харита”ларини тасдиқлаб, уларнинг ижроси устидан қатъий назорат олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0