Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ёғли таомлар эркаклар учун ўта хавфли экани аниқланди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишШашлык
Шашлык - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўтказилган тадқиқот натижалари ўта ёғли таомларни истеъмол қилиш простата саратонига олиб келишини кўрсатди.
Канаданинг Монреаль шаҳридаги Макгилл университети соғлиқни сақлаш маркази мутахассислари таркибида жуда кўп ёғ бўлган таомни истеъмол қилиш ва простата бези саратони ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди. Бу ҳақда MedicalXpress портали хабар қилди.
Олимлар 319 кишининг овқат рационини ўрганиб, инсон парҳези ва саратон пайдо бўлиши ва ривожланишига сабаб бўлувчи онкогенлар орасида боғлиқлик борлигини аниқлашган.
Хусусан, кўп ёғли овқат истеъмол қилувчи кишиларда MYC номли онкогенлар пайдо бўлиши ва уларда ёғ истеъмол қилмайдиган кишиларга қараганда простата бези саратонидан вафот этиш ҳолатлари 4 баравар юқори эканлигини аниқлашган.
Маълум бўлишича, ёғли овқат истеъмол қилиш оқибатида онкогенлар соғлом ҳужайралар хусусиятини ўзгартириб, уларни тўхтовсиз кўпаювчи саратон ҳужайраларига айлантирар ва оқибатда инсон ўлимига олиб келиш эҳтимоли ошар экан.
Мол ёғининг таомдаги ҳиссасини камайтириш касалликни дастлабки босқичидаги ривожланиш суръатини пасайтириши мумкин. Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, келажакда унинг натижалари простата саратонига чалинганлар учун махсус диетани тузишда ёрдам бериши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0