https://sputniknews.uz/20220405/xavfsiz-yol-va-xavfsiz-piyoda-jamgarmasi-tashkil-etiladi-23774428.html
“Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” жамғармаси ташкил этилади
“Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” жамғармаси ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
2022 йил 5 апрелдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси ташкил этилади.
2022-04-05T10:12+0500
2022-04-05T10:12+0500
2022-04-05T10:12+0500
жамият
йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21001612_0:258:2722:1789_1920x0_80_0_0_4dec6b267a0589a5d24b113c290adf23.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 2022 йил 5 апрелдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси ташкил этилади. Бу президент 2022 йил 4 апрель куни имзолаган тегишли қарорда белгилаб қўйилган.Жамғарма маблағлари йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари, ўрнатиш учун белгиланган конструкция ва қурилиш материаллари ҳамда махсус бўёқларини харид қилиш учун мақсадли сарфланади.Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида йўл чизиқларини чизиш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштиради.Пуллар мактабгача таълим ҳамда халқ таълими вазирликларига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларида йўл ҳаракати қоидалари бўйича бошланғич билимларни шакллантиришга қаратилган моддий-техник ва ўқув базасини яратишга сарфланади.Ҳокимликларга йўлларда радарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилдиШунингдек, жамғарма маҳаллаларда болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий ўргатиш майдончаларига йўл белгиларини ўрнатиш ва йўл чизиқларини чизиш чора-тадбирларини молиялаштиради.Жамғарма маблағлари йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган жарима, олинадиган йиғим ва тўловларининг айрим миқдори, давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар ажратадиган грантлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари билан шакллантирилади.Халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳам жамғарма манбалари бўлиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21001612_0:3:2722:2045_1920x0_80_0_0_6d5971551b461f6446856924ccc9f71b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда жамғармаси
хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда жамғармаси
“Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” жамғармаси ташкил этилади
Президент қарори билан жамғарма маблағлари нима учун мақсадли сарфланиши белгилаб қўйилган.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. 2022 йил 5 апрелдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси ташкил этилади. Бу президент 2022 йил 4 апрель куни имзолаган тегишли қарорда
белгилаб қўйилган. Жамғарма маблағлари йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари, уларнинг эҳтиёт қисмлари, ўрнатиш учун белгиланган конструкция ва қурилиш материаллари ҳамда махсус бўёқларини харид қилиш учун мақсадли сарфланади.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида йўл чизиқларини чизиш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштиради.
Пуллар мактабгача таълим ҳамда халқ таълими вазирликларига қарашли мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчи ва ўқувчиларида йўл ҳаракати қоидалари бўйича бошланғич билимларни шакллантиришга қаратилган моддий-техник ва ўқув базасини яратишга сарфланади.
Шунингдек, жамғарма маҳаллаларда болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий ўргатиш майдончаларига йўл белгиларини ўрнатиш ва йўл чизиқларини чизиш чора-тадбирларини молиялаштиради.
Жамғарма маблағлари йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган жарима, олинадиган йиғим ва тўловларининг айрим миқдори, давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар ажратадиган грантлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари билан шакллантирилади.
Халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳам жамғарма манбалари бўлиши мумкин.