https://sputniknews.uz/20220405/sogliqni-saqlash-talim-va-bank-sohalari-hamon-eng-korruptsiyalashgan-sohaligicha-qolmoqda-23787762.html
Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда
Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда
2022-04-05T17:41+0500
2022-04-05T17:41+0500
2022-04-05T17:41+0500
жамият
коррупция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/19/20230846_0:78:1500:922_1920x0_80_0_0_79baea639af283142f3baaa3a034265a.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.Таъкидланишича, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида коррупцияга оид жиноятларни очиш даражаси ошди. Мисол учун, ўтган йили 2020 йилга нисбатан жавобгарликка тортилган шахслар ва суд органларига юборилган ишлар ўртача 3 баравар ошди. Ҳар йили коррупция жиноятлари натижасида давлатга етказилган моддий зарар ундирилмоқда.Мажлис иштирокчилари ушбу соҳалардаги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Коррупцияга қарши экспертиза натижалари кўра, давлат харидлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги 25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 87 та коррупция омили мавжуд.Сўровда қатнашганларнинг 81 фоизи коррупция ҳақида хабар беришга тайёрлигини билдирдиМажлис доирасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар фаолиятини кучайтириш, уларни ахборот, маслаҳат ва услубий қўллаб-қувватлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.Коррупцияга қарши курашиш соҳасида рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/19/20230846_84:0:1417:1000_1920x0_80_0_0_a68c9ce9af86bfb7d6e72c2f83af4234.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон коррупция қайси соҳада коррупция кўп
ўзбекистон коррупция қайси соҳада коррупция кўп
Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда
Ўтган йили 2020 йилга нисбатан жавобгарликка тортилган шахслар ва суд органларига юборилган ишлар ўртача 3 баравар ошган.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлисида
маълум қилинди. Таъкидланишича, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида коррупцияга оид жиноятларни очиш даражаси ошди. Мисол учун, ўтган йили 2020 йилга нисбатан жавобгарликка тортилган шахслар ва суд органларига юборилган ишлар ўртача 3 баравар ошди. Ҳар йили коррупция жиноятлари натижасида давлатга етказилган моддий зарар ундирилмоқда.
“Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда”, - дейилган хабарда.
Мажлис иштирокчилари ушбу соҳалардаги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Коррупцияга қарши экспертиза натижалари кўра, давлат харидлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги 25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 87 та коррупция омили мавжуд.
Мажлис доирасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар фаолиятини кучайтириш, уларни ахборот, маслаҳат ва услубий қўллаб-қувватлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.