https://sputniknews.uz/20220405/qoidabuzar-haydovchilar-uchun-jarima-ballari-tizimi-qachondan-joriy-etilishi-malum-boldi-23775449.html
Қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими қачондан жорий этилиши маълум бўлди
Қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими қачондан жорий этилиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими 1 декабрдан жорий этилади. Ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади
2022-04-05T10:35+0500
2022-04-05T10:35+0500
2022-04-05T10:35+0500
жамият
йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/17/15661568_0:157:3073:1885_1920x0_80_0_0_0a8b9d9b74e9ec3af1d51581c37618bf.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими 1 декабрдан жорий этилади. Бу президент имзолаган “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган.Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида жорий этилаётган янги тизимга кўра:Ички ишлар ва Адлия вазирликлари бир ой муддатда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини тайёрлашлари шарт.Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев февраль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳайдовчилар ҳуқуқбузарликлари учун жарима баллари тизими жорий этилишини маълум қилган эди. Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади. Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/17/15661568_136:0:2867:2048_1920x0_80_0_0_39174c24c22e0471e1ba4cd51ffa60bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жарима баллари тизими
Қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими қачондан жорий этилиши маълум бўлди
Ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими 1 декабрдан жорий этилади. Бу президент имзолаган “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда
назарда тутилган. Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда уларни такроран бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида жорий этилаётган янги тизимга кўра:
ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;
ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади;
муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.
Ички ишлар ва Адлия вазирликлари бир ой муддатда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этишни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини тайёрлашлари шарт.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев февраль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳайдовчилар ҳуқуқбузарликлари учун жарима баллари тизими жорий этилишини
маълум қилган эди. Масалан, ҳайдовчи тезликни оширса – 1 балл, қизил чироқда ўтса – 3 балл ҳисобланади. Агар бир йилда қоидабузарликлар жами 12 баллдан ошса, ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.