https://sputniknews.uz/20220405/mirziyoev-toqaev-bilan-shht-sammitiga-tayyorgarlikni-muhokama-qildi-23784774.html
Мирзиёев Тоқаев билан ШҲТ саммитига тайёргарликни муҳокама қилди
Мирзиёев Тоқаев билан ШҲТ саммитига тайёргарликни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
2022 йилда Ўзбекистонда ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Самарқанд шаҳри музокаралар платформасига айланади. Ўзбекистон ШҲТ раислигида 80 дан зиёд тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
2022-04-05T15:44+0500
2022-04-05T15:44+0500
2022-04-05T15:44+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
қасим-жомарт тоқаев
шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши (шҳт тивк)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1396/34/13963496_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4afaec22e65a3524aaa86a6c84126bd7.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.Таъкидланишича, етакчилар суҳбат чоғида ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратишган.Давлат раҳбарлари муқаддас Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.2022 йилда Ўзбекистонда ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Самарқанд шаҳри музокаралар платформасига айланади. Ушбу муҳим тадбирга тайёргарлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ўзбекистон ШҲТ раислигида 80 дан зиёд тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1396/34/13963496_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9d2adb0eba850f40f8882abfc18786e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон шҳт саммити
Мирзиёев Тоқаев билан ШҲТ саммитига тайёргарликни муҳокама қилди
2022 йилда Ўзбекистонда ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар бермоқда. Таъкидланишича, етакчилар суҳбат чоғида ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратишган.
“Шунингдек, минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонда ШҲТ саммитини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди”, - дейилган хабарда.
Давлат раҳбарлари муқаддас Рамазон ойи бошлангани билан бир-бирларини самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.
2022 йилда Ўзбекистонда ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Самарқанд шаҳри музокаралар платформасига айланади. Ушбу муҳим тадбирга тайёргарлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ўзбекистон ШҲТ раислигида 80 дан зиёд тадбир ўтказилиши режалаштирилган.