https://sputniknews.uz/20220405/hokimliklarga-yollarda-radarlar-ornatish-huquqi-berildi-23773823.html
Ҳокимликларга йўлларда радарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилди
Ҳокимликларга йўлларда радарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди.
2022-04-05T09:46+0500
2022-04-05T09:46+0500
2022-04-05T09:46+0500
жамият
ҳокимлик
радар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/14/20564408_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_b0391487fc3f5c12801750cc6b425447.jpg
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бу президент имзолаган “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.Мазкур дастурий-техник воситалар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима суммасининг 30 фоизи бевосита туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади.Бу маблағлар йўл ҳаракатини рақамлаштириш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг қўшимча штатларини киритишга сарфланади.Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда транспорт ва пиёдалар оқими, пиёдалар билан боғлиқ содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили асосида туманлар ва шаҳарлардаги аҳоли гавжум ҳудудларда пиёдалар ўтиш жойларига пиёдалар бошқарадиган светофорларни 2023 йил якунига қадар ўрнатилишини назарда тутувчи манзилли дастурни тасдиқлайди ва ижросини тўлиқ таъминлайди.ЙҲХХ фаолиятига тадбиркорни жалб этиш нима учун керак?Эслатиб ўтамиз, тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль йўлларида фото ва видео фиксация воситаларини ўрнатишга рухсат берилган. 2021−2022 йилларда республика бўйича жами 3356 та интеллектуал видеокамералар ва 763 та стационар радарлар, жумладан, Тошкент шаҳрида жами 2574 та фото ва видео регистраторлар ўрнатилиши режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/14/20564408_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_af235db063d7d469a906e486549233b4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳокимликлар радар
Ҳокимликларга йўлларда радарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилди
Қоидабузарликлардан ундирилган учун жарима суммасининг 30 фоизи бевосита туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистонда туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бу президент имзолаган “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда
кўзда тутилган. Мазкур дастурий-техник воситалар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима суммасининг 30 фоизи бевосита туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади.
Бу маблағлар йўл ҳаракатини рақамлаштириш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг қўшимча штатларини киритишга сарфланади.
Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда транспорт ва пиёдалар оқими, пиёдалар билан боғлиқ содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили асосида туманлар ва шаҳарлардаги аҳоли гавжум ҳудудларда пиёдалар ўтиш жойларига пиёдалар бошқарадиган светофорларни 2023 йил якунига қадар ўрнатилишини назарда тутувчи манзилли дастурни тасдиқлайди ва ижросини тўлиқ таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль йўлларида фото ва видео фиксация воситаларини ўрнатишга
рухсат берилган. 2021−2022 йилларда республика бўйича жами 3356 та интеллектуал видеокамералар ва 763 та стационар радарлар, жумладан, Тошкент шаҳрида жами 2574 та фото ва видео регистраторлар ўрнатилиши режалаштирилган.