Бучадаги "даҳшатли ёвузлик": русларга қарши сўнгги омил

© REUTERS / Marko DjuricaПрезидент Украины Владимир Зеленский в Буче под Киевом
Президент Украины Владимир Зеленский в Буче под Киевом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Oбуна бўлиш
Урушда даҳшатли воқелар шундоқ ҳам кўп, лекин Ғарб ўта даҳшатли саҳналарини излаб топиб, унда Россияни айблашга ҳаракат қилади. Бундай саҳналар аслида бўлмаса муаммо эмас - декорация ва актёрлар етарли. Мақсад - руслар тимсолини ёвузлаштириш. Текширилган услуб.
Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг қирқинчи кунида узоқ кутилган воқеа содир бўлди: “русларнинг босиб олинган ҳудудлардаги ваҳшийлиги” тасвирлари тарқалди. Яқинда ҳарбийларимиз ташлаб кетган Буча шаҳридан (Киев вилоятида) суратга олинган кадрларда кўчаларда тинч аҳоли жасадлари, бошнинг орқа қисмидан ўққа тутилган, қўллари боғланган одамлар, ўликлар кўмилган чуқурлар...
Россия ҳарбийлари Бучани бир неча кун олдин тарк этишган эди ва улар кетганидан сўнг ҳам, шаҳар мэри шаҳар кўчаларида ётган ўликлар ҳақида ҳеч нарса хабар қилгани йўқ эди. Бироқ, бу ҳозир кимни қизиқтиради, худди, Россия армияси кетганидан кейин Украина бўлинмалари шаҳарга кириб, у ерда тозалаш операциясини ўтказгандек? Ким, қачон ва кимни ўлдирди - бу ҳозир ҳеч кимни қизиқтирмайди.
Чунки Владимир Зеленский шу заҳотиёқ Россияни айблади: “Бизнинг она еримизга ўта кучли ёвузлик келди. Қотиллар. Жаллодлар. Зўрловчилар. Ўзларини армия деб атаган талончилар.... Улар қасддан ва бажонидил ўлдиришган... Чунки бизнинг заминга келган русларнинг табиати шундай. Бошқа ҳеч қандай иш қўлидан келмайдиган ярамаслар”.
Даҳшатли кадрлар бир зумда Ғарб оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалди. Жумладан, 1995 йилда янги Сребреницада содир бўлга ва бир неча минг босниялик мусулмонлар ўлдирилишида серблар айбдор деб топилгани алоҳида кўрсатиб ўтилди. Буларнинг барчаси Ғарб сиёсатчиларининг кескин норозилига сабаб бўлди. Берлинда янги санкцияларни киритишга даъватлар янгради. “Мен рус армиясини оч қолдираман”, деб баёнот берди Борис Жонсон.
Европа Комиссияси терговни бошлашини маълум қилди. Жо Байден эса у Владимир Путинни “ҳарбий жиноятчи” деганида уни бекорга айблашганини айтиб даъво қилди:
“У ҳарбий жиноятчи. Лекин биз маълумот тўплашимиз, Украинага жангни давом эттириши учун қурол етказишимиз ва уруш судида ҳақиқий уруш жинояти бўлиб чиқиши учун барча тафсилотларни йиғишимиз керак. Бу одам - ваҳший. Бучада содир бўлаётган воқеалар қўрқинчли. Ва ҳамма буни кўрди. Менимча, бу уруш жинояти. Мен янги санкциялар эълон қилишга ҳаракат қиляпман, мен уларни қўллашда давом этаман”.
Табиийки, поляклар ҳаммадан ошириб юборди. Бош вазир Моравецкий Россияни тоталитар-фашистик давлат, Бучада содир бўлган воқеани эса геноцид деб атади:
“Россия жамиятига нисбатан қатъий санкциялар қўлланилиши керак: Россияга виза беришни тақиқлаш керак, фашистик мамлакатдан қочишни истаганлар учун гуманитар визалар бундан мустасно. Биз нафақат Путин, балки, уни сайлаган ва қўллаб-қувватлаган барчага- “Единая Россия” партиясининг ҳамма аъзолари, Путин партиясига санкциялар эълон қилдик. Биз Россия нефт ва газидан - Россия вентилидан қутулишнинг радикал режасини таклиф қилдик. Биз барча Европа раҳбарларини чорлаймиз: буни имкон қадар тезроқ қилинглар, қўрқманглар!”
Мана муаммо қаерда, шундай қилиш керакки, европалик етакчилар Россияга қарши янги санкциялар қўллашдан қўрқмаслиги керак! Польша бош вазири очиқчасига уларни қатъиятсизликда ва русларга эрк бериб юборганликда қоралади:
“Европада вазият жуда оддий. Ҳаммасини саммитларда кўриш мумкин. Германия ҳал қилувчи санкциялар бўйича асосий тормоз...Макрон жаноблари, неча маротаба Путин билан музокара олиб бордигиз? Нимага эришдингиз? Қандайдир ҳодисаларнинг олдини олдингизми? Жиноятчилар билан музокарага келинмайди, жиноятчиларга қарши курашилади”.
Яъни, немислар ва французлар ниҳоят жасорат тўплашлари - ва ўз жонига қасд қилишлари керак. Россиянинг энергия манбаларидан тез фурсатда воз кечиш яна нимага олиб келади, ахир бошқа жиддий санкциялар қолмадику? Берлин ва Париж ўз иқтисодиётини вайрон қилишни хоҳламайди, худди ўша Макрон Европанинг англо-сакслар қўлида тўлиқ қўғирчоққа айланишини хоҳламаганидек - демак уларнинг қаршилигини синдириш керак, “рус иблислари” билан ҳар қандай савдо-сотиқдан воз кечиш, уларни девор билан ўраб олиш ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг Ғарбга юришини тўхтатишни талаб қиладиган ғазабланган жамоатчиликнинг фикрига босим ўтказиш ёрдамида уларни девор қилиш ва қандай бўлмасин уларнинг Ғарбга юришини тўхташиш керак.
Ахир, Зеленский нима ҳақида гапиряпти? “Энди Россия давлатини шундай қабул қилишади. Бу сизнинг юзингиз. Сиз устига бостириб келган украин йигитлари ва аёллари билан бирга маданиятингиз ва инсоний кўринишингиз ҳам ҳалок бўлди. Яъни, русларни инсонийликдан маҳрум қилиш жараёни кетмоқда. Руслар нафақат Украинага таҳдид солмоқда, Зеленский айнан шу билан ўйнамоқда:
“Украин одамларининг стандартлари бор. Россия босқинчиларининг ҳам стандартлари бор. Бу яхшилик ва ёмонлик. Бу Европа ва ҳамма нарсани парчалаб, ютиб юбормоқчи бўлган қора туйнук”
Бошқача айтганда, энди руслар одам эмас, улар инсоний қиёфасини (ёки яшаш ҳуқуқини) йўқотган, Россия эса - қора туйнук, Украинани ва бутун Европани ютиб юбормоқчи бўлган мутлақ ёвузлик. Буни Зеленский айтган, Моравецкий уни қўллаб-қувватлайди ва улар Ғарбий европаликларни бундай таъбирларга қўшилишга мажбурламоқчи. Мутлақ нацистларнинг сўзлари, лекин буни энди ким сезади, кимни ташвишга солади?
Улар Европа мустақиллигини ва ўзини ҳимоя қилиш туйғусининг сўнгги қолдиқларидан ҳам маҳрум қилиш учун улар Европани юраги ёрилгунча қўрқитмоқчи. Бироқ, тушуниш керакки Ғарб ҳам Европа ҳам сўнгги қирқ кунлик уруш қурбонларга мутлақо бефарқ.
Украинада йигирма мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди - деярли бир ярим минг ҳарбийларимиз ва шунча нафар ДХР ва ЛХР аскарлари ҳамда Украина томонидан йигирма мингга яқин (шу жумладан мингга яқин тинч аҳоли ҳам). Яъни, бу фуқаролар уруши ва бу фуқаролик уруши, гарчи икки давлат ўртасидаги можаро кўринишида бўлса ҳам, икки томонда ҳам жуда кўп русларнинг қони тўқилмоқда (айнан русларнинг қони икки томонда ҳам тўкилмоқда). Бу руслар учун ҳақиқий фожиа.
Наҳотки сиз ҳақиқатдан ҳам Ғарб биз каби мотам тутади деб ўйласангиз? Ёки Россияга қарши курашда Украинадан фойдаланганидан, НАТОга аъзо бўлиш орқали бизни провокация қилганидан, Россияга қарши курашни тарбиялаганидан афсусланадими? Албатта, йўқ ва бу фақат геосиёсий сабабларга кўра эмас. Шунчаки, англо-сакслар учун руслар ироқлик ёки яманлик, сомалилик ёки афғонга ўхшайди. Яъни, иккинчи навдаги одамлар, улар орасида ҳеч ким қурбонларни ҳисобламайди (шу жумладан, Ғарбнинг “демократик аралашуви” оқибатида содир бўлганлар ҳам). Фақат битта фарқ билан: руслар яқин ва улар оқ танли. “украинча” версиясида - оммавий равишда Европага қочқин бўлмоқда, оқ бўлмаган олдинги қочқинлар ва маҳаллий аҳолининг норозилигига дучор бўлиб.
Шу билан бирга, Ғарб нафақат Россияни шайтонга айлантириб қўйди, балки унинг халқини инсонийликдан жудо қилди: шайтоннинг, яъни Путиннинг хизматкорлари душман, дунёга таҳдид. Европаликлар бунга ўрганиб қолган, чунки улар юз йиллар давомида русофобия билан озиқланган. Шу сабабли, “Бучадаги рус қурбонлари” лавҳалари пайдо бўлиши мумкин эмас эди. Айнан мана шу қиёфамизни Ғарб кутмоқда, охир-оқибат ўз тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши учун унга бу керак.
Бу аллақачон ортиқчадек туюлади, чунки бизга қарши душманликни қўзғатиш учун аллақачон етарли сабаблар бор: биз ҳарбий ҳаракатларни бошладик, биз ҳарбий объектларни бомбардимон қилдик, лекин шу билан бирга, афсуски, тинч аҳоли муқаррар равишда ҳалок бўлмоқда, босиб олинган шаҳарларда партизанликка ва қўпорувчиликка уринишлар бўлган. Бизникилар бунга қарши жим турмайди, албатта. Мариуполга ҳужум пайтида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар бор. Шунинг ўзи етарли бўлмагандек, яна атайлаб - туғруқхонага, ертўлаларда минглаб одамлар бўлган театрга “ҳужумлар”, турар-жойларни атайлаб “ўққа тутишни” тўқиб чиқариш керакку.
Мана, Буча- кўчаларда жасадлар ётибди. Уларни ким ўлдирди? “Албатта, руслар”, уларнинг украин отрядлари томонидан шаҳарга қайтиб келган ва коллаборационистлар, яъни рус армиясига шунчаки ёрдам қилган ёки мулоқот қилган қурбонлар бўлиши эҳтимоли кўпроқ. Аммо буни Ғарбга тушунтириш бефойда: у “рус ваҳшийлари ва қотиллари”га бўлган ишончининг тасдиқланишини истайди ва барибир бунга эришади.
Украинада тинч аҳоли билан қандай муносабатда бўлишимиздан қатъи назар, Ғарб бизни “ваҳший”га айлантиради. Буни тушунишимиз керак. Биз учун бу фуқаролик, Ғарб учун эса бу ўз аҳолисини бизга қарши курашишга тайёрлаш учун зарур бўлган “рус қонхўри” нинг эски таниш қиёфасини қайтаришдир. Илгари XIX ва XX-асрларда сафарбарлик жанг майдонига бўлса, эндиликда “рус ваҳшийликларини” тўхтатиш учун белбоғини маҳкам боғлаш зарурлигини асослаб, иқтисодий курашга сафарбар этишмоқда.
Буни англаганимиздан сўнг, Ғарбнинг биз ҳақимизда айтаётганларига бефарқ бўлиб қоламиз. Бу бизнинг ички урушимиз, фуқаролик уруши ва биз ўн йиллар давомида Ғарбга қараб, унга ҳавас қилганимиз учун жазо. Ўтган давр мобайнида Ғарб жамиятимиз ва элитамиз орасида ўз миллатига қарши бўлган қатламлар шаклантирди, биздан тасодифан ажралиб қолган Украинани, бизга қарши чархлаб ва абадий душманга айлантиришга ҳаракат қилгани туфайли биз бугун мана шу ерга келиб қолдик.
Афсуски, яна қон кўп тўкилади, бизнинг қонимиз, лекин биз уни нима учун тўкаётганимизни яхши биламиз. Бошқа ҳеч қачон, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, бировнинг фикрига муҳтож бўлмаслик учун. Жумладан бировнинг ёлғонларига ҳам муҳтож бўлмаслик учун. Уларнинг ким томонидан ва нима мақсадда тўқиб чиқарилишидан қатъий назар. Қора туйнук ҳақиқатан ҳам Европага таҳдид солмоқда - фақат у Еворпани русларни “инсонийликдан маҳрум қилганидан” сўнг ютиб юбориши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0