АҚШ Европани танк остига улоқтирмоқда

© Sputnik / Алексей ФилипповТанк, архивное фото
Танк, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2022
Oбуна бўлиш
Вашингтон анчадан буён Украинадан ўз мақсадларига эришиш учун харажат материали сифатида фойдаланиб келмоқда, аммо европалик иттифоқчиларнинг қадри ҳам унчалик юқори эмас.
Америкаликлар Украина Қуролли кучларига (УҚК) учун оғир жанговар техника ва мутахассис етказиб беришга мажбурлаш йўли билан аста-секин Европани Россия билан қуролли можарога тортмоқда.
Оқ уй аппарати раҳбари Рон Клейн 3 апрель куни АҚШ Украинадаги можаро ҳали бери якунланмаслигини кўраётганини маълум қилди. Клейн Вашингтон Украинага ҳарбий ёрдам (қурол-яроғ етказиб бериш ёки НАТО мамлакатлари етказиб бергани учун пул тўлаш) кўрсатишда давом этишини тасдиқлади. Сулҳ битими эҳтимоли борасида чурқ этмади.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен деярли бир вақтнинг ўзини УҚК ҳар бир рус танки учун НАТО стандартларидаги “ўндан зиёд танкка қарши тизим” олишларини ваъда берди. Шу тариқа, Вашингтон НАТО бўйича яқин иттифоқдошлари ва украин ҳамкорларига Россия билан курашга сўнгги танк ёки европаликкача бўлган мўлжални кўрсатмоқда – ўн йилларча (Афғонистонни ёдга оламиз).
“Global Firepower” халқаро ҳарбий қудрат рейтинги маълумотларига кўра, Россия ихтиёрида 12 мингдан зиёд танк бор. Коллектив Ғарбнинг ҳарбий-саноат мажмуасига Украинадаги “Блинкен пропорциясига” эришиш учун кўп йиллар танкка қарши тизим ишлаб чиқишига тўғри келади. АҚШ Украинага 13 миллиард доллар ҳарбий ёрдам ажратишга қарор қилди, март ойининг ўзида Киев режими бу сумманинг 10 фоиздан зиёдини (1,6 млрд доллар) олган. Украинлар америкаликларнинг қурол бўйича кредитларини XXII асргача тўлашади (агар Украина давлатчилиги сақланиб қолинса).
Қўшма Штатлар УҚКга Шарқий Европа мамлакатларидан бир неча юзта Т-72 танклари ва зирҳли техникаларни етказиб бериш лойиҳасини жон-жаҳдларини билан илгари суришмоқда. Мисол учун, Польша Варшава шартномаси давридан буён турли модификацияли 500 тага яқин Т-72 танклари ва минг донадан зиёд жанговар пиёда машиналарини (БМП-1) сақлаб қолган.
Варшава Американинг “Абрамс” янги танкларига буюртма берган ва эски зирҳли техникасини сотиш иштиёқида – қўшни мамлакат ҳарбий хизматчиларининг йўқ қилиниши учун. Украина ва Россия ҳарбий салоҳиятини барибир таққослаб бўлмайди, Киев режимининг мағлуб бўлиши муқаррар, Украинага янги қурол-аслаҳалар етказиб берилиши эса УҚК сафидаги қурбонлар сонини оширади.

Эски-туски ва “гладиаторларни” утилизация қилиш

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг америкалик ҳамкасби Жозеф Байденга “буюртмалари” рўйхатида – оғир зирҳли техника, узоқ масофага учувчи артиллерия, С-300 туридаги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, зарба берувчи самолётлар. Оқ уй роса ҳаракат қилмоқда, аммо Америка матбуоти Украинага эски танк ва БМТларни размий тарзда жўнатиш УҚК қудратини оширмаслигини адолатли қайд этишмоқда (боз устига дизел ёқилғиси Россия ҚКнинг Украина нефтни қайта ишлаш заводлари ва нефть базаларига берилган ракета зарбаларидан кейин тақчил бўлмоқда).
Техник жиҳатдан эскирган қуроллар Киев режими мавжудлигини узайтиришга имкон беради, холос. Украинага замонавий қурол-яроғ етказиб берилиши ва НАТО “кўнгилларини” (мутахассис инструкторлар) жўнатиш Россиянинг юқори аниқликдаги зарбалари (улардан ҳимояланишни ҳарбий иттифоқнинг бирор бири кафолат бермайди) билан хавфли. АҚШнинг европалик иттифоқчилари, Вашингтон хоҳишига хилоф равишда, Россия билан прокси-урушда таваккал қилишни исташмаяпти.
Германия Украинага 2650 та “Матодор” реактив танкка қарши гранатомётлар етказиб берди ва июнга қадар (?! – А.Х.) УҚКга яна 2450 та гранатомёт беришнип режалаштирмоқда. Шу билан бирга Германия юзлаб эски “Marder” БМТларни беришдан бош тортмоқда, бугун маълум бўлдики: Киевга ваъда қилинган 2700 та “Стрела-2”дан фақат 500 таси соз.
Британия Украинага “ҳалокатли” қурол-яроғ етказиб бериш нияти борлигини айтди, холос. Британия мудофаа вазири Бен Уоллес “Starstreak”нинг қўшимча партиясини ваъда қилди. Лондон гўё Одессага “Harpoon” кемага қарши ракеталар жўнатмоқда, бироқ кемаларсиз. Қайд этиш жоизки, қирғоқларда “Harpoon”лар кўринмайди.
Ғарб етказиб беришларида кўчма танкка қарши гранатомёт ва чекланган узоқликдаги зенит ракета мажмуалари кўпроқ бор. Март ойида УҚК 3800 та "Джавелин", "Милан", "Конкурс", РПГ "Энлав", "Панцерфауст", "М-72", а ҳамда "Стингер", "Игла", 109 та артеллерия ускунларини олди. Қайд этиш жоизки, бу рўйхатдан кўпини сақлаш муддати ёки техник қолоқлиги сабаб утилизация қилиш керак.
Шу билан бирга масъулиятсиз америкалик “ҳамкорлар” Россияга Украинада фаразий кимё қуролини қўллаш учун (улар Россия қўшинларида йўқ) қаттиқ чоралар билан таҳдид қилмоқда. АҚШ мудофаа вазирининг ядровий, кимё ва биологик ҳимоя дастурлари бўйича ёрдамчиси Дебора Розенблюм апрель бошида дедики: “Россия президенти Владимир Путин кимё, биологик ёки ҳатто ядро қуролини қўллаши мумкин”.
Ироқ ва Сурияда қўлланилган “оқ дубулғалар” сценарийлари бўйича иғво қилинган тақдирда бутун Ғарб ҳақиқатдан жабр кўриши мумкин – гипертовушли қасос.
Бу орада Россия қўшинлари УҚК объектлари ва “ҳамкорларнинг” қуролли етказиб беришларини бирма-бир ишдан чиқаришмоқда. 24 февралдан буён махсус ҳарбий операция давомида йўқ қилинган: Украина Қуролли кучларининг 125 та самолёт, 91 та вертолёт, 392 та дрон, 226 та зенит ракета мажмуалари, 1936 та танк ва бошқа жанговар зирҳли машиналар, 211 та запл билан отиладиган реактив тизим қурилмалари, 833 та дала артиллерияси ва миномётлар ҳамда 1810 та махсус ҳарбий автомобиль техникаси.
Рўйхат очиқлигича қолмоқда, демилитаризация ва денацификация операцияси давом этмоқда – юқори технологик устунлик билан. Қўлида “дротиклар бўлган” янги “гладиаторларни” сафарбар қилиш беҳуда ва шафқатсизлик. Украинанинг Югославиянинг Сребреница усулидаги саҳна кўринишлари олий жазога лойиқ, уларнинг муддати йўқ.
Вашингтон Украина инқирозидан ўзининг ғаразли манфаатлари йўлида фойдаланишни давом этмоқда – Россияни заифлаштириш ва умуман Европа рақобатини бартараф этиш учун. Шундай бўлсада, дунёнинг аксарият мамлакатлари Киев режими ва АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлашмаяпти. Американинг “Foreign Policy” нашри ёзадики: “Кўпчилик Афғонистондан Ироқ ва Ливиягача ҳарбий аралашувидан ўзидан кейин ўлим ва вайроналарни қолдирган АҚШдан қаттиқ ранжиган... Африканинг бирор бир мамлакати Россияга қарши санкцияларни қўлламади”.
Ўйлайманки, Украина вақт ўтиши билан нормал дунё ҳамжамиятига қайтади, устига устак Украина халқи хавфсизлигини фақат Россия кафолатлашга қодир.
Янгиликлар лентаси
0