Самарқандда туристик анжуман бўлиб ўтди

© Uzbekistan AirportsКонференция "Discovering Uzbekistan" в Самарканде
Конференция Discovering Uzbekistan в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Oбуна бўлиш
Тадбирнинг мақсади - "Ўзбекистон" номли туристик маҳсулот ҳақида маълумот бериш ҳамда мамлакатни хорижий сайёҳлар учун очиш.
ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Самарқандда “Discovering Uzbekistan” туристик анжумани бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Zarnews маҳаллий ахборот агентлиги.
Туризм ва маданий мерос, Ташқи ишлар ва Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan Airports” AЖ ҳамда “Air Marakanda” авиакомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир Самарқанд халқаро аэропортининг янги очилган биносида бўлиб ўтди.

Халқаро авиакомпаниялар, сайёҳлик агентликлари, меҳмонхоналар, дипломатик корпус, вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон сайёҳлик бренди ва туризм имкониятлари намойиш қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, туризм ва маданий мерос бошқармаси бошлиғи Р.Қобилов Самарқанднинг туризм салоҳияти ва барпо этилаётган туристик объектлар ҳақида маълумот берди.
Ҳоким ўринбосасри айтишига кўра, Самарқанд вилоятида 1607 та, Самарқанд шаҳрида эса 483 та маданий-тарихий мерос объектлари мавжуд. Саёҳлик инфратузилмаси эса 170 та меҳмонхона, 220 та меҳмон уйи ҳамда 200 та туроператорлардан иборат. Бундан ташқари, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қулай шароит яратиш мақсадида Самарқанд туристик мажмуаси, “Абадий шаҳар” карвонсаройи ҳамда тоғ туризми кластерини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0