"Мосфильм" билан ҳамкорлик ўзбек киносига нима беради - Шахназаров

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишКарен Шахназаров
Карен Шахназаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Oбуна бўлиш
МДҲ киночиларининг янги уюшмаси умумий универсал фильмларнинг олтин коллекциясини шакллантиради ва уларни жаҳон тилларига дубляж қилишга ҳисса қўшади.
ТОШКEНТ, 4 апр – Sputnik. Ўзбекистон МДҲ давлатлари ва Грузия билан ҳамкорликда ўз киностудиялари уюшмасини ташкил қилишмоқда. Уюшма доирасида ижодий жамоалар биргаликда фильмлар суратга олишади ва ўзларининг илғор тажрибалари билан ўртоқлашадилар.
"Мосфильм" киноконцерни бош директори Карен Шахназаров Sputnik мухбирига Россия кино соҳасида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ўз тажрибасини баҳам кўришга тайёр эканини таъкидлади.

"Бизда юқори тоифали муҳандис кадрлар мавжуд, кино учун зарур бўлган жуда кўп технологик маълумотлар мавжуд. Буларнинг барчасини собиқ Иттифоқ республикалари, жумладан, Ўзбекистондаги ҳамкасблар билан ҳам бўлишишга тайёрмиз", - деди Шахназаров.

“МДҲ ва Грузия давлатлари киностудиялари халқаро ижодий уюшмаси”нинг ташкил этилиши Душанбеда кинематография соҳасида ҳамкорлик бўйича киностудиялар директорлар кенгашида маълум бўлди. "Беларусьфильм" бош директори Владимир Карачевскийнинг фикрича, Ўзбекистон халқаро ҳамкорликнинг ижобий намунасидир.
Республика кинематографлари Россия, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон киностудиялари билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. Жорий йилда бир қанча қўшма фильмлар суратга олинади. Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов Халқаро киностудиялар ижодий уюшмаси раиси бўлади. Маълумки, янги ижодий уюшма умумий универсал фильмларнинг олтин коллекциясини шакллантиради ва уларни жаҳон тилларига дубляж қилишга ҳисса қўшади.
Янгиликлар лентаси
0