МДҲ давлатлари Коррупцияга қарши келишув имзолайди

© Интернет-портал СНГФлаги стран участниц СНГ
Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Oбуна бўлиш
МДҲ давлатлари президентлари саммити 2022 йилнинг октябрь ойида Қозоғистонда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 апр - Sputnik. Ушбу йил охирига қадар МДҲ давлатлари раҳбарлари навбатдаги саммитда Коррупцияга қарши келишувни имзолайди, деб хабар қилмоқда Sputnik Беларусь.
"Ҳамдўстлик президентлари саммитида МДҲ мамлакатлари ўртасида коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим давлат раҳбарларига имзолаш учун тақдим этилади", - дейилади МДҲнинг Минскдаги бош қароргоҳи маълумотида.
МДҲ давлатлари президентлари саммити 2022 йилнинг октябрь ойида Қозоғистонда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу шартнома ҳақидаги хабар дастлаб 2021 йилда пайдо бўлган эди. Ўшанда Россия Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ташаббусини илк бор билдирган эди.
2021 йилнинг кузида Минскда келишув лойиҳасини келишиш учун эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Янги шартнома мутахассислар таклиф ва мулоҳазалар асосида тузилди ва якуний шаклини ишлаб чиқиш учун МДҲ мамлакатларга юборилган эди.
Хабарда айтилишига кўра, Россия раҳбарияти ушбу шартномани имзолаш тўғрисида қарорни аллақачон қабул қилган.
“Россия президенти Владимир Путин МДҲга аъзо давлатлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга буйруқ берди”, — дейилади МДҲ Ижроия қўмитаси хабарида.
Аввалроқ Ўзбекистонда Коррупцияга қарши кураш агентлиги ташкил этилган эди, деб хабар қилди Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Янги орган бевосита президентга бўйсунади ва Олий Мажлиснинг ҳар икки палатасига ҳисобот беради.
Янгиликлар лентаси
0