МБ: 9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР ўрнига ЖШШИР киритишлари керак

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Oбуна бўлиш
Бу тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларда кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР ўрнига ЖШШИРни киритишлари керак бўлган тартиб кучга киради. Бу ҳақда Марказий банк (МБ) огоҳлантириш билан чиқди.
Бу мижозлар банкларга тақдим этадиган тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган талабларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришларда кўзда тутилган. Уларни жорий йил 9 апрелига қадар босқичма-босқич, ундан сўнг тўлиқ татбиқ этилиши режалаштирилган.
Мазкур ўзгартиришлар амалиётга жорий қилингандан кейин барча тўлов ҳужжатларида тўловчи – жисмоний шахсларнинг СТИРи (солиқ тўловчининг идентификация рақами) ўрнига, тўлов ҳужжатининг “тўловчининг идентификация рақами” деб номланган реквизитида уларнинг ЖШШИРи (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) кўрсатилиши мажбурий ҳисобланади.
Шу муносабат билан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар) тўловни амалга ошириш мақсадида тўлов ҳужжатларини расмийлаштираётганда ўзларининг ЖШШИРлари тўғри ва тўлиқ киритишлари зарур.
МБ барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳам тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномаларини расмийлаштиришда контрагентлар – жисмоний шахсларнинг ЖШШИРлари тўғри киритилаётганига эътиборли бўлишларини сўраган.
Янгиликлар лентаси
0