https://sputniknews.uz/20220404/kochmas-mulk-ijara-shartnomasi-faqat-elektron-shaklda-hisobga-qoyiladi-23766782.html
Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади
Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳукуматнинг 150-сонли қарори билан Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланди.
2022-04-04T18:53+0500
2022-04-04T18:53+0500
2022-04-04T18:53+0500
жамият
кўчмас мулк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23766746_0:17:3070:1744_1920x0_80_0_0_b4cdd8847206ebb5a7c52da2615f2f2f.jpg
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ҳукуматнинг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сонли қарори билан Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланди.Регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт. Шартномани ҳисобга қўйганлик учун тўлов ундирилмайди.Кўчмас мулк бирламчи ижарага (текин фойдаланишга) олган шахс томонидан иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) берилиши мумкин. Иккиламчи ижаралар ҳам солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак.Шартномани ҳисобга қўйиш Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.Ижарага берувчи томонидан тизим орқали юборилган шартнома ижарага олувчи томонидан 5 кунда тасдиқланмаса шартнома солиқ органларида ҳисобга олинмайди.Шартнома ҳисобга қўйилганда QR-кодли гувоҳнома берилади.Шартнома тарафлар келишувига биноан ёки бошқа тартибда муддатидан олдин бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ижарага берувчи томонидан онлайн ҳисобдан чиқарилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23766746_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_789fbdb096e0217302afa837fd16f99f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кўчмас мулк ижара шартномаси электрон
кўчмас мулк ижара шартномаси электрон
Кўчмас мулк ижара шартномаси фақат электрон шаклда ҳисобга қўйилади
Ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт.
ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ҳукуматнинг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сонли қарори билан Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламенти
тасдиқланди. Регламентга кўра, ижарага берувчи кўчмас мулк шартномасини тузилганидан 3 кундан кечиктирмай солиқ органида ҳисобга қўйиши шарт. Шартномани ҳисобга қўйганлик учун тўлов ундирилмайди.
Кўчмас мулк бирламчи ижарага (текин фойдаланишга) олган шахс томонидан иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) берилиши мумкин. Иккиламчи ижаралар ҳам солиқ органларида ҳисобга қўйилиши керак.
Шартномани ҳисобга қўйиш Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизими орқали фақат электрон шаклда амалга оширилади.
Ижарага берувчи томонидан тизим орқали юборилган шартнома ижарага олувчи томонидан 5 кунда тасдиқланмаса шартнома солиқ органларида ҳисобга олинмайди.
Шартнома ҳисобга қўйилганда QR-кодли гувоҳнома берилади.
Шартнома тарафлар келишувига биноан ёки бошқа тартибда муддатидан олдин бекор қилинса ёки ҳақиқий эмас деб топилса, ижарага берувчи томонидан онлайн ҳисобдан чиқарилади.