Карантин сабаб кечиккан пенсиялар тўлиқ қоплаб берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2020 йил 24 мартдан коронавирус пандемияси сабабли карантин эълон қилинган ва бугунги кунга қадар бекор қилинмаган.
ТОШКЕНТ, 4 апрель — Sputnik. Ўзбекистонда карантин эълон қилинган кундан эътиборан (2020 йил 24 март) муайян сабабларга кўра ёшга доир пенсия тайинланиши учун ўз вақтида мурожаат қилолмаган фуқароларга ўтган даврлар учун пул маблағи тўлиқ тўлаб берилади. Бу ҳақида Пенсия жамғармаси хабар бермоқда.

“Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 24 мартдан коронавирус пандемияси сабабли карантин эълон қилинган ва бугунги кунга қадар бекор қилинмаган. Бунда, фуқаро пенсия олиш ҳуқуқи 2020 йил 24 мартдан кейин пайдо бўлиб, пенсия тайинлаш учун 2022 йил март ойида мурожаат қилган бўлса ҳам унга пенсия ҳуқуқи пайдо бўлган санадан бошлаб тўлиқ тўлаб берилади”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги 752-сонли Қонунига мувофиқ, фуқароларнинг пенсияга чиқиш вақти карантин даврига (амал қилган вақтда) тўғри келиб, карантин сабабли пенсия тайинлаш учун мурожаат қила олмаган бўлсалар, улар карантин тугаганидан кейин бир ой ўтиб мурожаат қилган тақдирда ҳам пенсия тайинланади ва бир йўла тўлаб берилади.
Таъкидланишича, дейлик фуқаро 2020 йил 1 май куни 60 ёшга тўлди. Бироқ, турли сабаблар туфайли пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасига ўз вақтида мурожаат қила олмади. У 2022 йил январь ойида (яъни 20 ойдан кейин) пенсия тайинлаш учун мурожаат қилди. Бунда ушбу фуқарога 2020 йил 1 майдан пенсия тайинланиб, унга 2020 май – 2022 йил январь ойлари (20 ой) учун пенсияси бир йўла ҳамда келгусида ҳар ойлик пенсияси тўланади.
Маълумот учун, бугунги кунда Пенсия жамғармаси томонидан ҳар ойда 4 млн. нафардан ортиқ пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда 1,5 млн. нафардан ортиқ кам таъминланган оилаларга ёки 6,4 млн. нафар фуқарога болалар нафақаси ва моддий ёрдам таъминоти амалга оширилмоқда. Яъни, Жамғарма томонидан республика аҳолисининг 29 фоизига ҳар ойда хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0