https://sputniknews.uz/20220404/jizzaxda-ozbek-futbolining-110-yilligiga-bagishlangan-festival-bolib-otdi--video-23756012.html
Жиззахда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган фестивал бўлиб ўтди – видео
Жиззахда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган фестивал бўлиб ўтди – видео
Sputnik Ўзбекистон
ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов айтишига кўра, Ўзбекистонда футбол ўйини илк бор 1912 йилда Қўқонда пайдо бўлган. 04.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-04T13:34+0500
2022-04-04T13:34+0500
2022-04-04T13:50+0500
спорт
жиззах
футбол
ўфа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23757181_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_bdf406d941386f556894b839d180c0ca.jpg
ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Жиззахда 1-2 апрель кунлари ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган футбол фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.Фестиваль муносабати билан ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекистон таниқли футбол юлдузларидан иборат делгация Жиззах вилоятига ташриф буюрди.Шундан сўнг ЎФА делегацияси ва вилоят раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон футболи фахрийси Биродар Абдураимов сўзларига кўра Жиззахда нафақат футболга ва умуман спортнинг бошқа турларига ҳам этибор катта. “Жиззах футболчилари сўнгги йилларда учликдан пастга тушган йўқ”, - деб унинг сўзларини келтиради “Ўзбекистон 24”.Тадбир доирасида шунингдек ЎФА ва Жиззах вилояти футбол фахрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувнинг дастлабки голларига Азамат Абдураимов ва Қобул Алиқуловлар муаллифлик қилишди. Якуний ҳисоб 3:3 бўлди.Шундан сўнг меҳмонлар Жиззах олимпия захиралари коллежи, “Сўғдиёна” ПФК футбол академияси, вилоят ФММларининг янги қурилган биноларида футбол билан шуғулланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.Фестивальнинг иккинчи кунида “Сўғдиёна” марказий стадиони захира майдонида мухлислар билан ўзбек футболи юлдузлари иштирокида уч авлод учрашуви ҳамда эстрада юлдузларининг концерт дастури бўлиб ўтди.Унда ЎФА вице-президенти Одил Ахмедов сўзга чиқиб ўзбек футболининг 110 йиллиги билан барча юртдошларни табриклади ва Жиззахда очилиши режалаштирилаётган футбол академиясни юқори баҳолади.Тадбир якунида “Суперлига-2022” чемпионатининг “Сўғдиёна”–“Олимпик” жамоалари учрашуви ўрин олди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23757181_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_02fd0a517832f972e70ba9bab2a2105b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, жиззах, футбол, ўфа
спорт, жиззах, футбол, ўфа
Жиззахда ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган фестивал бўлиб ўтди – видео
13:34 04.04.2022 (янгиланди: 13:50 04.04.2022) ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов айтишига кўра, Ўзбекистонда футбол ўйини илк бор 1912 йилда Қўқонда пайдо бўлган.
ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Жиззахда 1-2 апрель кунлари ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган футбол фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Фестиваль муносабати билан ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекистон таниқли футбол юлдузларидан иборат делгация Жиззах вилоятига ташриф буюрди.
Меҳмонлар вилоятда спорт ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган 85 ёшли фахрий спортчи Баҳром Сиддиқов ҳамда таниқли футболчи Наримон Абибуллаев хонадонларида бўлиб, уларни ўзбек футболининг 110 йиллиги билат табриклаб уларга кўкрак нишонлари ва эсдалик совғаларини топширишди.
Шундан сўнг ЎФА делегацияси ва вилоят раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон футболи фахрийси Биродар Абдураимов сўзларига кўра Жиззахда нафақат футболга ва умуман спортнинг бошқа турларига ҳам этибор катта. “Жиззах футболчилари сўнгги йилларда учликдан пастга тушган йўқ”, - деб унинг сўзларини келтиради “Ўзбекистон 24”.
Тадбир доирасида шунингдек ЎФА ва Жиззах вилояти футбол фахрийлари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувнинг дастлабки голларига Азамат Абдураимов ва Қобул Алиқуловлар муаллифлик қилишди. Якуний ҳисоб 3:3 бўлди.
Шундан сўнг меҳмонлар Жиззах олимпия захиралари коллежи, “Сўғдиёна” ПФК футбол академияси, вилоят ФММларининг янги қурилган биноларида футбол билан шуғулланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.
Фестивальнинг иккинчи кунида “Сўғдиёна” марказий стадиони захира майдонида мухлислар билан ўзбек футболи юлдузлари иштирокида уч авлод учрашуви ҳамда эстрада юлдузларининг концерт дастури бўлиб ўтди.
Унда ЎФА вице-президенти Одил Ахмедов сўзга чиқиб ўзбек футболининг 110 йиллиги билан барча юртдошларни табриклади ва Жиззахда очилиши режалаштирилаётган футбол академиясни юқори баҳолади.
Тадбир якунида “Суперлига-2022” чемпионатининг “Сўғдиёна”–“Олимпик” жамоалари учрашуви ўрин олди.